Dushanba, 20.05.2024, 01:03:20
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 12
Mehmonlar 12
A'zolar 0

19:57:46
Rog'un GESi atrofidagi firibgarliklar: "Uning qurilishi uchun sarflanayotgan haqiqiy moliyaviy manbalar oshkor bo'lmoqda!"

Маълум бўлишича, Тожикистонда йилнинг бошидаёқ Президентнинг қабул қилинган қарорига биноан Роғун ГЭСини қуриш учун мамлакат ва унинг ташқарисида «фаолият» олиб бораётган жиноийлашган тузилмаларнинг нопок йўллар билан топилган пуллари ўзлаштирилмоқда...

2010 йилнинг февралида имзоланган «Тожикистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан айрим пул маблағларининг легаллаштирилиши муносабати билан уларни авф қилиш тўғрисида»ги қонунда «Роғун гидроэлектр» станцияси» очиқ акциядорлик жамияти акцияларини сотиб олиш учун фойдаланилган ёки ушбу станция қурилиши тугаллангунича фойдаланиладиган пул маблағлари миқдоридан қатъи назар қонуний ҳисобланади» дейилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, аввало, иқтисодий фаолият соҳасида содир этилган жиноятлар натижасида олинган маблағлар авф этилади. Ушбу рўйхатга Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 10 ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг еттитадан ортиқ моддаси киритилган. Ноқонуний тадбиркорлик ва сохта тадбиркорлик, ғайриқонуний йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни легаллаштириш (ўзлаштириш), ноқонуний банк фаолияти, ноқонуний фойдаланиш, қалбаки пул ёки қимматбаҳо қоғозларни тайёрлаш ёхуд сотиш, қимматбаҳо металлар, табиий тошлар ёки марварид, хорижий валюталарни ноқонуний сотиш, контрабанда шулар жумласидан…

Боз устига, хорижий мамлакатлардан Тожикистон банкларига аллақаерлардан қандай йўл бўлмасин, орттирилган пулларни ўтказиш таклиф этилмоқда. Бунда қонунга биноан Тожикистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг хорижий мамлакатлар банкларидан мамлакат банкига 2011 йилнинг 31 декабригача ўтказилган пул маблағлари қонуний ҳисобланади ва бу маблағлар уларни ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай солиқлар ҳамда тўловлардан озод этилади. Бундан ташқари, Тожикистон банкларига ким ва қаердан пул ўтказгани тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ махфийлиги таъминланади.

Ушбу ахборот билан танишган ҳар бир одамда тожикистонлик бизнесменларнинг мамлакат ва хориждаги ўзлаштиришга эҳтиёж сезилаётган катта маблағлари ҳақида сохта тасаввур пайдо бўлади. Албатта, бу биринчи навбатда гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан боғлиқ даромадлардир.

Тожикистондан чиқаётган гиёҳванд моддалар оқими эса нафақат қўшни мамлакатлар ва МДҲ давлатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Сир эмас, мамлакатда наинки Россия ва бошқа МДҲ давлатлари, ҳаттоки Европага гиёҳванд моддалар етказиб бериш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳларни бошқараётган йирик оғуфурушлар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳеч бир шубҳасизки, Тожикистон ҳокимиятлари капиталларни авф қилишни эълон қилганда, биринчи навбатда айнан уларнинг маблағларини назарда тутган. Бу маблағларни қонунда кўзда тутилган керакли модда бўйича ўтказишнинг йўли эса осон шекилли.

Бироқ пулларни ўзлаштириш бўйича махсус халқаро ташкилотлар Тожикистон ҳокимиятларининг ҳийла-найрангларини тез тушуниб етди. Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш гуруҳи (ФАТФ) 2011 йилнинг 22-24 июн кунлари Мехико шаҳрида (Мексика) ўтган ўз ялпи мажлисида Тожикистонни жиноий йўл билан топилган пулларни ўзлаштиришга йўл қўяётган давлатлар «қора рўйхати»га киритди ва юқорида зикр этилган «Тожикистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан айрим пул маблағларининг легаллаштирилиши муносабати билан уларни авф қилиш тўғрисида»ги қонун бунга асос бўлди. Ташкилот экспертларининг фикрича, ушбу ҳужжат халқаро стандартлар талабларига зид бўлиб, жиноий йўл билан топилган маблағларни қонунийлаштириш учун шароит яратмоқда. Шу муносабат билан Тожикистон қатъий мониторинг қилинадиган давлатлар сирасига қўшилди.

Шу билан бирга мамлакатга унинг бу борадаги стратегик камчиликлари ҳам кўрсатиб ўтилди:

— маблағларни ўзлаштиришга жиноий тус бериш ва терроризмни маблағ билан таъминлаш БМТнинг 1988 йилда қабул қилинган Наркотик воситалар ва психотроп моддалар ноқонуний савдосига қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (Вена конвенцияси), 2000 йилги Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси (Палерма конвенцияси) ҳамда Терроризмни молиялаштириш тўғрисидаги конвенциясига мос келмайди;

— шахсларнинг БМТ қўмитаси томонидан Ал-Қоида ва Толибонга нисбатан қўлланилган санкциялар бўйича белгиланган террорчилик маблағлари ёки бошқа активларини музлатиб қўйиш бўйича қонунлар ва тартиблар йўқ;

— Банк сири тўғрисидаги қонунда Молиявий разведка бўлими ва бошқа ваколатли идораларнинг молиявий ахборотдан фойдаланиши етарлича кўзда тутилмаган.

Буларнинг барчаси Роғун ГЭСи лойиҳаси – Ўрта Осиёда кенг кўламли экологик, техноген фалокатларни келтириб чиқарадиган, иқлимни ва табиатдан фойдаланиш режимини мисли қўрилмаган даражада ўзгартириб юборадиган, миллионлаб одамлар ҳаёти ва турмушига хавф соладиган шунчаки хавфли ва қалтис хатти-ҳаракатлар эмаслигини яна бир бор тасдиқламоқда. Бунинг устига, бу оддий одамларнинг қони ва азоб-уқубатлари эвазига топилган нопок пулларни ўзлаштириш учун қўлланилаётган мисли кўрилмаган фирибгарлик экани ҳам маълум бўлди.

Шунча далилу исботлардан сўнг бошқа Халқаро молия ташкилотлари, жумладан, Жаҳон банки ҳам ўз номини булғаган Роғун ГЭСи лойиҳсининг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаб, обрўсини тўкмаслиги учун тегишли хулосалар чиқаради, деган умиддамиз.

Руслан Абдуллаев, "Ҳуррият” газетаси
Категория: DUNYO HABARLARI | Просмотров: 1006 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: ges, rog'un | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика