Yakshanba, 19.05.2024, 19:03:52
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 1
Mehmonlar 1
A'zolar 0

21:41:49
Порнография учун 6 ойдан 3 йилгача қамоқ жазоси берилади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 12 апрель куни "Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.


Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йилнинг 6 март куни қабул қилинди ва Сенат томонидан 2012 йилнинг 23 мартида маъқулланди. Қонун 2012 йилнинг 13 апрелидан кучга кирди.

Ҳужжат ахлоққа қарши жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографияни тарғиб қилувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш орқали жиноий ва маъмурий қонунчиликни янада такомиллаштиришга йўналтирилган.

Хусусан, Қонунда Жиноий кодекснинг 130-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига қўшимчалар киритган, дея хабар беради UzDaily.

Хусусан, жиноий кодекснинг 130-моддасига кўра, порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек маъмурий жазо худди шундай ҳаракатлар учун қўлланилганидан кейин порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш энг кам иш ҳақининг 400 дан 600 бараваригача миқдоридаги (25 168 000 дан 37 752 000 гача) жарима ёки уч йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки олти ойгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Худди шу ҳаракатлар такрор ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилса, уч йилгача қамоқ жазоси белгиланади.

"Вояга етмаган шахс тасвирига эга ёки вояга етмаган шахсни порнографик характердаги ҳаракатлар ижрочиси сифатида жалб этилган порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек шундай порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади”, - дейилади қонунда.

Зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек маъмурий жазо худди шундай ҳаракатлар учун қўлланилганидан кейин бундай маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш энг кам иш ҳақининг 400 дан 600 бараваригача миқдоридаги (25 168 000 дан 37 752 000 гача) жарима ёки уч йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки олти ойгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. 

Худди шу ҳаракатлар такрор ёки хавфли рецидивист ёки олдиндан тил бириктириш орқали шахслар гуруҳи томонидан амалга оширилса, уч йилгача қамоқ жазоси белгиланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига тузатишларга кўра, порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек порнография маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 бараваригача миқдорда (3 146 000 сўмдан 6 292 000 сўмгача), мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 100 дан 150 бараваригача (6 292 000 сўмдан 9 438 000 сўмгача) жарима солиш билан жазоланади, бунда порнография маҳсулоти ҳамда уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситалари мусодара қилинади.


Шунингдек ҳужжатда, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, шунингдек бундай маҳсулотини тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 100 дан 150 бараваригача жарима солиш билан жазоланади, бунда зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот ҳамда уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситалари мусодара қилинади.

Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 779 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика