Dushanba, 20.05.2024, 01:03:07
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 12
Mehmonlar 12
A'zolar 0

18:57:40
Oybek va Nigora: "Shirinso'zlik bilan yolg'on gapirish shart emas!"


Бу икки хонанданинг санъат оламига кириб келиши кимлар учундир кутилмаган, кимларга эса кутилган воқеа бўлди, десак, муболаға бўлмас. "Ойбек ва Нигора” — шунчаки тахаллус эмас. Бу ном ва эътироф ортида ғўр ёшлик орзулари ортидан эргашган икки ўсмирнинг ҳаёти, санъат ортидан келган гохи қувончли, гохи қайғули онлари ётибди. Фаолият бошлаганидан буён ёшларнинг севимли хонандасига айланиб келаётган Ойбек ва Нигора билан суҳбатимиз анчайин танқидий рухда кечди. Айниқса, Нигоранинг дангал жавоблари сизни ҳам эътиборсиз қолдирмайди деган умиддамиз.

— Илк саволим иккингизга ҳам аталган. Охирги икки йил ичида ижодингиз ўсишдан тўхтагандай, назаримда. Битта портлаш қиласиз-да, яна ўртамиёна қўшиқлар билан овора бўлиб қоляпсизлар...

— Нигора: Балки шундайдир, аммо бугун ҳар бир нарса маблағга бориб тақалади. Айниқса шоу-бизнесда. Шу сабаб ижодимизда ҳам бу ҳолатнинг асоратлари сезилаяпти .

— Ойбек: Санъат ҳам лотереяга ўхшайди. Гохо ютуқ чиқади, гохида эса йўқ. Баъзида шундай холатлар ҳам бўладики, ойлар давомида яратилган қўшиқ эмас, балки 15 дақиқа ичида ёзиб тугатилган қўшиқ кўпроқ ижобий самара беради. Бу лотереяда ким ғолиб ёки мағлуб бўлишини эса ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмайди.

— Бу гапингиз билан сўнгги пайтларда бизнинг лотереямизга ютуқ чиқмаяпти, демоқчимиз?

Ойбек: Нега энди? хит бўладиган қўшиқлар ҳам чиқаряпмиз, аммо уни айлантириш, клип суратга олдириш ҳам пулсиз битмаслигини инобатга олсак, юқоридаги каби гаплар ўринли, деб биласиз.

Нигора: Ҳа, албатта, лекин бу Ойбек ва Нигора умуман ижод қилмаяпти, дейишга асос бўла олмайди. Ва, албатта, ўзимизни иқтисодий жиҳатдан оёққа қўйиб олиш учун кўп муддат асосий эътиборимизни тўй қўшиқларига қаратдик.

— Фақат тўй хонандаси бўлиб қолиш..?

Нигора (дарҳол): Сиздан айнан шу саволни кутаётгандим. Менимча, бунақанги гаплар ўринсиз. Сабаби, тўйда эшитишли бўлиб, одамларни рақсга ундаган қўшиқни ҳамма вақт ҳам тингласа бўлади.

— Аввалги клипларингизда қандайдир оригиналлик бор эди...

Ойбек: Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Ҳаммага ёқиш жудаям мушкул. Лекин биз мухлисларимиздан жуда кўп яхши фикрларни эшитганмиз.

— «Акфа-медиа»нинг энг биринчи қалдирғочлари хисобланасизлар. Йиллар ўтса-да, Ойбек ва Нигора номи компания билан биргаликда иштилатилиши ҳатто одат бўлиб қолган. Хўш, компаниядан кетиш сизларга ўзингиз кутган натижани бердими?

Нигора: Ҳатто биз кутгандан-да ортиқроғини! Шу ўринда бир нарсани айтишни истардимки, биз "Акфа-медиа” компаниясидан жанжал ёки ҳар хил низолар билан чиқиб кетмадик. Белгиланган шартнома муддати тугади ва биз уни тарк этдик. Бироқ, ҳали ҳам бизни "Акфа”дан хайдалган ёки ўзлари уруш қилиб чиқиб кетишган, деб ўйлайдиганлар ҳам йўқ эмас.

— Компанияда сизлар билан бирга хонанда Зиёда ҳам фаолият бошлаганди. Йиллар ўтиб, у билан ажралдингиз. Негадир буни иккингиз ҳам тан олгингиз келмай, ҳаммадан яширасиз...

Нигора: Йўқ-йўқ. Мен бу фикрга қаршиман. Боиси, биз Зиёда билан анча йиллик қалин дугонамиз. Вақти келиб, биз бир-биримизни тушуниб етдик. Мен унинг бошқа дугоналар орттиришидан, уларга кўпроқ вақт ажратаётганидан кўпроқ рашк қилиб юрдим, холос. Лекин ўзимда ҳам бундай одатлар йўқ эмасди. Зиёда эса бунга индамасди.

Ойбек: Шуни иккиланмай айта оламанки, Нигора ва Зиёданинг муносабатлари айни кунда жудаям яхши. Яқин кунларда Зиёда билан айтган дуэт қўшиғимиз мухлисларга ҳавола этилади.

— Бугун фақат ёшлар учун ижод қиладиган хонанда бўлиб қолмаяпсизми?

Ойбек: Нега энди? Ҳар битта ижодкорнинг ўз йўли бўлгани каби бизнинг ҳам ўз йўналишимиз бор.

Нигора: Шундай бўлса-да, катта ёшли тингловчиларга ҳам қўшиқлар тайёрлаяпмиз. "Бобойжоним”, "Қуралай” номли қўшиқлар шулар жумласидан. Нима қиламиз бировни такрорлаб? Ойбек айтганидек, ҳамма ўз йўлини топиб кетгани яхши. Насиб қилганидан ортиғи бўлмайди.

— Яхши фикр айтдингиз. "Ниҳол” давлат мукофотини олиб, имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Ва, албатта, ўқишдан хайдалиш ҳам насиб қилиши жуда қийин.

Нигора: (Хандон отиб кулиб юборди) Нима демоқчилигингизни сезиб турибмиз. Келинг, шу саволга жавоб бермасак.

Ойбек: Нега энди, жавоб берамиз! Сўнги пайтларда ким биз ҳақимизда гап очса, дарров ўқишимизга бори тақаляпти. Тўғри, бу фахрланиб айтадиган иш эмас.

Нигора: "Акфа-медиа” компаниясидан чиқиб кетганимиздан сўнг ёнимизда ҳеч ким йўқ эди. Ишлаб, пул топиб оёққа туриб олишимиз зарур бўлган пайтда ўқишга боролмай қолдик ва шу сабабли ўқишдан хайдалдик. Шунда ҳам санъат учун...

Ойбек: Айни дамда эса яна ўқишга бел боғлаганмиз.

— Негадир танқидга чидолмаяпсизлар...

Нигора: Йўқ, энди буниси ортиқча! Биз хали ёшмиз, ўз ўрнимиз қаерда эканини жуда яхши биламиз. Шу маънода айтмоқчиманки, танқидни жуда яхши кўрамиз. Агар сиз шоу-бизнес вакиллари орасидаги ғийбат, ҳар хил гап-сўзлар ҳақида гапираётган бўлсангиз, бунга ортиқча таърифнинг хожати йўқ. Беайб парвардигор, дейишади-ку...

Ойбек: Нигора тўғри айтди. Бироқ юрагида ғаразли ниятлар билан бировнинг устидан мағзава ағдариш, уни хақоратлаш жуда ёмон нарса. Биз ҳатто шуларга ҳам чидадик. Ҳатто бир куни менинг "Prado” автомобили ёнида тушган расмимни бир интернет сайтида тескарисига қўйиб чоп этишибди-да, тагига "Қандай йўл билан олганини ўзингиз билиб олинг” деб ёзиб қўйишибди. (асабийлшиб) Буни қандай тушуниш мумкин? Мени умуман "Prado” русумли машинам бўлмаган. Бўлган тақдирда ҳам мен билан ўша одамларнинг нима иши бор?! Кейин ўша сайт раҳбарига, "Ака, шу ишни бекор қилибсиз, олиб ташланг”, десак, "Ҳали бундан ҳам баттар қиламан”, деб жавоб қайтарди.

Нигора: Очиғини айтадиган бўлсак, журналистлар ҳам санъаткорлар билан бир қозонда қайнайдиган кишилар. Бироқ пайтдан фойдаланиб, орқадан келиб пичоқ уришдан ёмони бўлмаса керак.

— Ўша мақола сабабли матбуот котибингиздан воз кечдингизми? Ёки унинг кераги йўқмиди?

Нигора: Йўқ, унинг ўзи биз билан ишлашдан бош тортди.

Ойбек: Бугун эса хонандага нафақат матбуот котиби, балки юрист ҳам зарур бўлиб бормоқда.

— Яқинда бир интернет сайтида сизларнинг русийзабон қўшиғингизни роса танқид қилиб, "Шулар умуман қўшиқ айтишмасин” деб ёзиб қўйишганини ўқиб қолдим.

Нигора: (баланд овозда) Уларга қолса, ҳеч кимга қўшиқ айттирмайди. Хўш, ўша ўзидан аввал тили югурадиган журналистларимизнинг ўзлари халқ учун нима қилишяпти? Сайтлари зўрдир, майли, биз бунга тан берамиз, аммо улар аввало санъаткорларни ажратишни ўрганишсин. Санъаткорлар орасида низо чиқариш яхшиликка олиб келмайди.

Ойбек: Бундай воқеалар кўп содир бўлаётгани сабабли охири парво ҳам қилмай қўйдик. Қўйиб берсангиз, одамлар нималар дейишмайди?!

— Демак, халқ орасида тарқаган гап-сўзлардан ўзингизнинг ҳам ҳабарингиз бор?

Нигора: Бор, албатта. Биоқ буларни эшитсак ҳам эшитмаганликка олиб юрамиз. Менинг ўзим ҳақимда қанча ғийбатлар, уйдирмаларни тўқиб чиқаришмади, дейсиз? Ҳали "Бир неча марта аборт қилдирган экан”, бироздан кейин "70 ёшли чолга турмушга чиқибди”, дейдиганлар ҳам топилади.

— Оила аъзоларингиз, отангизнинг бунга муносабати қандай? Отангизни қаттиққўл одам деб эшитганмиз...

Нигора: Йўқ, отам фарзандларига жадаям мехрибонлар. Менга эса жуда ишонадилар. Сўнги пайтда бундай гапларга улар тугул, ўзим ҳам аҳамият бермай қўйдим. Айтишади-ку, "Еса ҳам, емаса ҳам бўрининг оғзи қон”, деб!

— Кир ювиш кукунининг рекламасида ҳам, кинофильмда ҳам чиқаверасизлар. Бундай чиқишлар билан одамларнинг меъдасига тегиб қолишдан қўрқмайсизми?

Нигора: Йўқ, аксинча, айни ҳозир давримиз келганда ҳаммасига улгуриб қолишимиз керак. Энг муҳими, таклиф бор.

Ойбек: Биз қўлимизда пул билан бировнинг эшигини тақиллатиб бориб, "Бизни кинойингизга олинг”, деяётганимиз йўқ. Талаб борми, демак, тушишга мажбурмиз.

— Бироз кийинишингизга ҳам эътибор қаратсанглар бўларди...

Нигора: Бу фикрни фақат сиз айтмаяпсиз. Кўпчилик шундай фикрда. Бироқ иккимизнинг ҳам қоматимизга мослаб кийим тикадиган яхши тикувчи топа олмаяпмиз. Тайёр кийимларга келсак, бозор айланиб уларни танлашга вақт йўқ. Лекин сиз тўғри айтдингиз, кийимларимизга ҳам эътибор беришимиз керак. Ҳатто бир тўйда, устоз санъаткорларимиздан бири узоқ муддат бизга тикилиб қараб туриб, кейин "Нима, сизлар Чорсу бозорида картошка сотиб келяпсизларми?” дегани ҳали-ҳануз ёдимда.

— Нигора, фикрларингиздан чўрткесарлигингиз билиниб турибди. Ҳатто танқидларга ҳам бемалол жавоб қайтаряпсиз.

Нигора: Ана шу "захар”лигим учун ҳам кўпчилик мен ёқтирмайди. Ҳатто энг яқин одамларимга ҳам ширинсўзлик билан ёлғон гапириб, кўнглини олишдан кўра, ичимдаги бор гапни тўкиб солганим маъқул.

Ойбек: Қиз бола аслида ҳам шундай бўлиши керак. Ана шундагина дуч келган нокас оғзига келган гапни айтавермайди.

Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 934 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: gapirish, yolg'on, emas, shirinso'z, shart, oybek va nigora | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
aragon Спам
22
09.2011
Rahmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика