Yakshanba, 19.05.2024, 22:57:05
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 5
Mehmonlar 5
A'zolar 0

15:01:46
Олий таълим тўлов-контракт пули: ким қанча тўлайди?
Ҳуқуқ ва иқтисодиёт йўналишлари тўлов контракт суммаси нисбатан қимматроқ ва энг қиммат тўлов 7 миллион сўмдан ошади. 


Хабрингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига асосан 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи эса ойига 91 530 сўм қилиб белгиланди.

Фарзандлари олий таълим муассасига тўлов шартнома асосида қабул қилинган ота-оналарни эса бу ўзгаришнинг контракт нархларига таъсири қандай бўлиши қизиқтирмоқда. Қуйида www.edu.uz маълумотларига таянган ҳолда тақдим этаётганларимиз айни шу мавзуда.


Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июль куни тасдиқланган 2013-2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати қуйидагича:

 

Таълим соҳаси ва йўналиши

Бакалавриат

Магистратура

халқаро муносабатлар; жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, шунингдек, ҳуқуқ

6 млн. 750 минг сўм

7 млн. 420 минг сўм

Иқтисодиёт ва бизнес; соғлиқни сақлаш соҳалари

6 млн. 050 минг сўм

6 млн. 640 минг сўм

санъат ҳамда архитектура

5 млн. 400 минг сўм

5 млн. 970 минг сўм

шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси; журналистика ва ахборот; ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги; қурилиш; хизмат кўрсатиш соҳаси; транспорт

5 млн.

5 млн. 480 минг сўм

Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар, жумладан, касбий таълим; гуманитар фанлар; ҳаёт ҳақидаги фанлар, табиий фанлар; математика ва статистика, амалий математика ва информатика; ижтимоий ва аҳлоқий фанлар; муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари; қишлоқ ва сув хўжалиги; ижтимоий таъминот; спорт фаолияти; атроф муҳит муҳофазаси, ҳаёт фаолият хавфсизлиги

4 млн. 600 минг сўм

4 млн. 990 минг сўм.


МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМЛАРДА-ЧИ?


Шунингдек, 2013-2014 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида бакалавриат йўналишининг махсус сиртқи бўлимлари, яъни санъат соҳасида таълим олувчилар учун бир йиллик контракт тўлов миқдори 2 млн. 130 минг сўм, муҳандислик ва муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари бўйича 1 млн. 540 минг сўм, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигида эса бу кўрсаткич 1 млн. 830 минг сўмни ташкил этади.


Просмотров: 1064 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика