Yakshanba, 19.05.2024, 20:26:18
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 16
Mehmonlar 16
A'zolar 0

16:09:42
Ноқулай об-ҳавода, ноқулай майдонда Ўзбекистон Австралияни мағлубиятга учратди
"Жар" стадионида бўлиб ўтган Лондон-2012 Олимпиадаси саралаш баҳслари доирасидаги Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:0 ҳисоб билан якунланди. Ноқулай об-ҳаво шароитида, ноқулай майдонда бўлиб ўтган ўйинда ўзбек футболчилари иккита гол киритиб, сув ва ҳаводек зарур бўлган уч очкога эга бўлишди. Айтиш жоизки, Тошкентдаги совуқ ҳаво туфайли Ўзбекистонга қарши ўта муҳим учрашув "олирузлар" беш соат олдин, яъни маҳаллий вақт билан соат 15.00 да, нисбатан "иссиқроқ" бўлган пайтда бошланди. Биринчи дақиқалардаёқ қорли майдонга мослашган футболчиларимиз, ташаббусни ўз қўлларига олди. 7 дақиқада Кенжа Тўраев узоқ масофадан хавфли зарба йўллаб, дарвозабоннинг ҳушёрлигини синаб кўрди. 27 дақиқада Кенжа тўраев ўйин бошида амалга оширолмаган ишини амалга оширди. Унинг кутилмаганда узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон фақатгина тамошабин бўлиб кузатиб турди. Шундан сўнг австралияликлар ҳужумларга зўр бера олишди. Ҳатто бир вазиятда гол киритишга ҳам муваффақ бўлишди. Аммо ҳакам бу голни ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олмади. Вакилларимиз танаффусга иккита тўп фарқи билан ҳам чиқиб кетишлари мумкин эди. Аммо Шерзод Каримов бирга бир вазиятда тўпни дарвозабон оёқлари остидан ўтказаман деб, мақсадига эришга олмади. Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Аммо тез орада рақибларимиз ташаббусни ўз қўлларига олиб, дарвозамиз сари хавф сола бошлашди. Австралияликлар босимни ошириш эвазига иккинчи бўлимда яна битта гол киритшди. Аммо бу сафар ҳам ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат туфайли голни бекор қилди. Иккинчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бораётган пайтда эса Олег Зотеев Дель Пьеро услубида гол киритиб учрашувга нуқта қўйди. Олимпиячиларимиз Австралия терма жаомаси устидан ғалаба қозониб, Лондон олимпиадаси сари яна бир катта қадам ташлашди, дея қайд этади uff.uz сайти. Лондон-2012. Саралаш баҳслари 4-тур. Ўзбекистон – Австралия 2:0 Голлар: Кенжа Тўраев (27), Олег Зотеев (86). Ўзбекистон о.т.ж.: Санжар Қувватов, Салим Мустафоев, Акбар Исматуллаев (Бобур Омонов, 68), Ислом Тўхтахўжаев, Абдуқаххор Ҳожиакбаров, Ойбек Қиличев, Фозил Мусаев, Шерзод Каримов (Жасур Ҳасанов, 74), Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов (Иван Нагаев, 38), Кенжа Тўраев. Австралия о.т.ж.: Мэтью Раян, Мэтью Фосчини, Себастьян Рялль (Даниел Маллен, 69), Азиз Бехич, Мэтью Юрман, Оливер Бозанич, Мэйт Дуганжич, Бен Кантаровски, Жейсон Хоффман, Митчелл Никольс, Рокко Висчонте (Керим Булут, 76). Огоҳлантиришлар: Зотеев 50, Митчелл Никольс 80.
Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 1227 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика