Dushanba, 20.05.2024, 00:43:30
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 8
Mehmonlar 8
A'zolar 0

19:54:09
Нега Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш нархи кўтарилди?


Мен олий ўқув юртининг битирувчи курси талабасиман, ўқув йили бошида шартномани тўлиқ тўлагандим. Таълим қиймати ошганлиги муносабати билан ўқиш тугагунга қадар 2 ой муддат қолган бўлса ҳам қўшимча тўловни амалга оширишим керакми?

Менга март ойи учун стипендия берилмади. Стипендия бермасликка олий ўқув юртининг ҳуқуқи борми? Нега битирувчиларга ёз ойлари учун стипендия берилиши тўхтатилди?

Х. Саликов.


- Республика олий ўқув юртларида пуллик таълим Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклда ўқиш ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади. Талабалар билан шартнома тузилади, унда томонларнинг мажбуриятлари ва зарур қўшимча шартлар келишиб олинади. Унинг хулосаси фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинган бўлиб, контаркт шартлари у имзоланганидан кейин томонлар учун мажбурий ҳисобланади.

Контрактда юқоридаги Низомнинг 13-бандига мувофиқ банд мавжуд бўлиб, унда таълим қийматининг миқдори Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига эга бўлган тегишли вазирликлар, идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади.

Энг кам иш ҳақининг миқдори ёки тарифлар ўзгарганида шунга мос равишда қолган ўқув даври учун тўлов суммаси ҳам ўзгаради.
 

Маълумки, 2011-2012 ўқув йилида энг кам иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар икки марта ошди, энергия, сув ва газ тарифлари кўтарилди. Шу боис таълим учун тўловнинг навбатдаги кўтарилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 07.03.2012 йилдаги 97-сонли буйруғи билан эълон қилинди, унга кўра бошқа манфаатдор идоралар билан келишилган ҳолда олий ўқув юртларида ўқиш учун янги нархлар белгиланди.

Энди "юриспруденция”, "халқаро муносабатлар”, "халқаро иқтисодиёт” мутахассисликлари энг "қиммат” таълимга айланди – уларда ўқиш учун бир йилга бакалавриатга 4 800 000 сўм, магистратурага 5 250 000 сўм тўланади. Педагогика йўналишидаги мутахассисликларни эса бакалавриат учун 3 300 000 сўм, магистратура учун 3 580 000 сўм тўлаган ҳолда эгаллаш мумкин.
 

Таълим учун тўлов жисмоний ва юридик шахс томонидан (буюртмачи) тўлиқ ёки қисман, йилига кўпи билан 2 марта, белгиланган сумманинг камида 50% миқдорида контрактда кўрсатилган муддатда тўланади. Одатда, бу ўқув йилининг 15 сентябри ва 15 марти ҳисобланади. 

Нархлар кўтарилиши муносабати билан иккинчи ярим йиллик учун тўлов муддати 2012 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди. Шу санагача талабаларга қолган таълим вақти учун ошган суммани тўлаш ёки таълимнинг иккинчи ярми қийматини нархлар ошганлигини ҳисобга олган ҳолда тўлаш таклиф этилди. 

Олий ўқув юрти узрсиз сабабга кўра академик қарздорликка эга талабаларга стипендия тўламасликка ҳақли. Қарздорлик бартараф этилганидан сўнг кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб стипендия янгидан тайинланади.


Олий ўқув юртининг шартнома бўйича ўқийдиган талабаларга таълим қиймати тўлиқ тўлангунга қадар стипендия тўловини ушлаб туриш ҳуқуқи шартноманинг маъносидан келиб чиқади – таълимни тўламаслик семестр бошидан талабаликдан чиқарилишга, натижада стипендия ҳуқуқидан маҳсурм бўлишга олиб келади. Одатда, шартнома тўланганидан кейин стипендия талабанинг ўтган семестрдаги ўзлаштиришига қараб, ҳамма ойлар учун берилади.

Нархларнинг кўтарилиши олий ўқув юртларининг битирувчи талабаларига ҳам тааллуқли бўлди. Етарли ўзлаштириш рейтингига эга талаба семестрнинг 4 ойи учун стипендия олади, июль ва август ойлари учун эса юқорида кўрсатилган Йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 13.02.2008 йилда 1339-2 сон билан рўйхатдан ўтказилган ОЎМТМ ва МВнинг қарори) 17-бандидаги 3-6 хатбошилари олиб ташланганлиги муносабати билан тўланмайди. Олдин ушбу хатбошиларда шартнома суммасини қайта ҳисоблаш ҳуқуқи ва ёз ойларида стипендия олмаганлик учун пул маблағларининг қайтарилиши кўзда тутилган эди.

Римма Солодовникова, эксперт-юрист
Норма, N 15, 2012 йил 10 апрель
 Maba:news.olam.uz
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 754 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика