Yakshanba, 19.05.2024, 21:40:11
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 18
Mehmonlar 18
A'zolar 0

19:05:15
Муаллим деганимда Ватан келар ёдимга

Мустақиллик ўзбек ўқитувчисини қуёш қадар юксалтирди. Устози улуғланаётган элнинг юрагидаги қувончни таърифлаб бўлармикин?

Бугунги ўқитувчининг ўқувчилари – гавҳарлари гуллар оралаб мактабга, лицейга, коллежга, институт, университетга ўқишга келмоқда. Зиналари мармар, хоналари нурафшон, ойналари дилафшон. Ҳар бир синф алоҳида фанга мослаб жиҳозланган. Компьютер хоналарида сабоқ олаётган ўқувчининг имконияти элларга, юртларга, ер куррасига уланган. Ҳар бир ёшнинг ялт этган истеъдоди давлат даражасида қадр кўрмоқда, маъқулланмоқда, тақдирланмоқда. Ўзбекистон – иқтидорли ёшлар юрти. Бугунги кун ўқитувчиси меҳнатининг меваси улар.

Бир – бирини такрорламас меъморчилик санъати билан яратилган маърифат кошоналарида дилни қувонтирадиган маданият билан тарбияланаётган онги юксак, диди баланд, айни чоғда беғубор, қувноқ ёшларни кўрганимда гоҳо ўзимнинг ўқувчилик даврим ёдимга тушади.

Бир соат йўл юриб мактабга келардик. Айниқса ёғингарчилик бошланганда, мактабда томчи оқмаётган синф йўқ эди. Изғирин қишда эса чопон кийган ўқувчилар резинка этиклар, иситмайдиган печкалар, лойга ботган мактаб ҳовлиси руҳимга ғамгинлик ташларди. Қор ёғса оёқ кийими йўқ болалар умуман ўқишга келолмасди.

Қизим биринчи синфга борганида Президент совғаси – чиройли сумка, унинг ичи тўла китоблар, дафтарлар, ўқув қуролларини кўриб севинчдан кўзим ёшланди. Қизчам ҳам китобларини ўпиб, сумкасини қучоқлаб, буларни менга Президент берганлар, улар мени қизим деганлар, яхши ўқи, деганлар, мен ҳам уларни яхши кўраман, дея гапириб турганини кўриб, юрагим дук-дук ура бошлади. Бундан қувончли, ҳаяжонли ҳолатга ҳар йили Ўзбекистонинг минг – минглаб оналари тушадилар. Унутилмас лаҳзалар, миннатдор лаҳзалар...

Ўқувчининг қувончи ўқитувчига, ўқитувчининг қувончи бутун мамлакатга тарқалмоқда.

"Йил ўқитувчиси” ва "Энг яхши фан ўқитувчиси”, "Йил мактаби” кўрик – танлови ғолиблари ҳар йили эътироф этилмоқда.

Мустақил юрт ўқитувчиси ҳукумат ордени, медаллари билан тақдирланмоқда. "Ўзбекистон қаҳрамони” унвонининг олтин юлдузини тақиб иззат кўрмоқда.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида таълимга жуда катта маблағ сарфлаётган давлатлардан бири экани ҳақида дунё матбуоти ёзмоқда, бизга ҳавас қилишмоқда.

Бу эътирофлар давлатимизнинг ўқитувчи ва мураббийларига бўлган юксак ишончини, эҳтиромини кўрсатмоқда.

Юртимизнинг таълим фидойиларини байрамлари билан муборакбод этар эканман, қуйидаги шеърий сатрларимни армуғон этаман.

Бардошмисиз, сабрми,

Ташна дилга абрми,

Кечиримли кабирми,

Муаллим деганимда

Уммон келар ёдимга

Жонда – ипак ичинда,

Дуо, тилак ичинда,

Ўрни юрак ичинда,

Муаллим деганимда,

Ватан келар ёдимга.

Зулфия Мўминова

Категория: MULOHAZA | Просмотров: 876 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
aragon Спам
02
10.2011
Bayramilar bilan chin qalbimdan tabriklayman aziz ustozlar
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика