Yakshanba, 19.05.2024, 21:40:30
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 18
Mehmonlar 18
A'zolar 0

17:06:01
ким вилоятдан пойтахтга кўчиб келиб яшамоқчи?.
Ҳар сафар она шаҳримга борсам, таниш-билиш, қариндош-уруғлар ҳавас оҳангида бир гапни такрорлашади: «Тошкентда маза қилиб юрибсан-а?» Пойтахтда ўн йилдан ортиқ яшаб, шу мазанинг нималигини ҳалигача тушунганим йўқ. Тўғри, Тошкентнинг ўзига яраша «плюслари» бор: чироқ ўчмайди, сув ва газ узилмайди, ишлайман деган одамга имконият топилади. Лекин бу билан жаннатда яшаяпман деёлмайман-ку…
 
Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради, ҳамма жойда ҳам тирикчилик учун тиришиш керак. Тошкент Ўзбекистондаги энг қиммат шаҳар эканлигини инобатга олсангиз, бу ерда янада кўпроқ тиришиш кераклигини тушунасиз. Ахир мен «маза» қилиб юраверсам, болам-чақамни ким боқади?..
 
Тошкентликлар таъбири билан айтганда, «поездга осилиб келганлар» учун шаҳри азимда яшаш осон эмас. Мен пойтахтда ўқиш, иш топиш, уй-жой қилиш машаққатлари ҳақида гапирмайман, сарлавҳадан уққанингиздек ҳамма айтмоқчи бўлганларим хонадонларимиздан аримайдиган меҳмонлар ҳақида.
 
Бир пайтлар ривоят ўқиган эдим. Саҳобалардан бири жуда меҳмондўст экан, ҳар куни икки кишини уйига олиб келиб меҳмон қилмаса, кўнгли жойига тушмас экан. Охири унинг меҳмоннавозлигидан хотини безор бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га бориб шикоят қилибди: «Ё Расулуллоҳ, эрим жуда қийнаб юборди, болаларимнинг ризқини меҳмонларга едириб юборяпти!» Шунда Расули акрам ҳалиги саҳобани чақириб, эр-хотинни келиштириб қўймоқчи бўлибдилар. Эр ҳам меҳмонларсиз туролмаслиги айтиб, оёқ тираб туриб олибди. Охири ҳар куни фақат битта меҳмон олиб келишга кўнибди.
 
Хуллас, улар уйга қайтиб кетишибди. Эр яна меҳмон чақиргани чиқиб кетибди. Бир маҳал хотин не кўз билан кўрсинки, у тағин икки кишини етаклаб келаётган эмиш. Хотиннинг фиғони фалакка чиқибди. Шунлоқ бўлса ҳам, таом тайёрлаб, учта идишга солибди-да, меҳмонларга киритибди.
 
Меҳмонлар кетиши билан жанжал бошланибди.
 
– Фақат битта меҳмон олиб келаман, деган эдингиз-ку! Нега яна икки кишини бошлаб келдингиз?! – дебди хотин.
 
– Нималар деяпсан? – ҳайрон бўлганча сўрабди эр. – Ахир меҳмон битта эди-ку!
 
Хуллас, улар меҳмонларнинг сони ҳақида тортишиб қолишибди. Хотин иккита эди, деса, эр битталигини таъкидлармиш. Бу масалани ҳал қилиш учун яна Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳузурларига боришибди.
 
– Меҳмон чиндан ҳам битта эди, – дебдилар Расулуллоҳ хотинга қарата. – Иккинчиси одам кўринишидаги ризқ эди. Зеро, меҳмон ўз ризқи билан келади…
 
«Меҳмон келар эшикдан, ризқи келар тешикдан» деган мақол балки ана шу ривоятдан келиб чиққандир. Ўзбек борки, уйига келган меҳмон олдига дастурхон ёзади, бор-будини тўкади. Унга иззат-икром, ҳурмат кўрсатади. Лекин охирги пайтда ҳурматини йўқотиб қўяётган, сурбетлиги чегаралардан ошиб ўтаётган меҳмонлар кўпайиб кетгандек. Айниқса, пойтахтда яшайдиган вилоятликларнинг шўрига шўрва тўкилган.
 
Қашқадарёлик бир қўшнимиз бор. Баҳор келиши билан эр тирикчилик ташвишида Россияга кетиб, шу билан кузда қайтади. Эр-хотин уч нафар фарзандлари билан бир хонали уйда яшашади. Ишонасизми, ана шу уйдан ҳеч қачон меҳмон аримайди. Ўнталаб меҳмон кутиб, эр-хотин кечаси ухлолмай, ўтириб чиққан пайтларини биламан. Уй ўзи бир хонали бўлса, у ерда нечта меҳмон кутиб олиш мумкин? Умуман, бир хонали уйда меҳмон кутиб бўладими ўзи?..  
 
Эр Россияга кетган пайтда айрим бефаросат эркаклар «эрингизнинг дўстимиз» ёки «қариндоши бўламиз» деб сурбетларча кириб келаверар экан. Ўтган йили хотин шўрлик саратон касаллигига чалиниб қолди. Қани энди гала-гала бўлиб келадиган меҳмонларнинг қораси кўринса?! Эр бор-будини муолажаларга сарфлади, касалхонада ётган аёлни эса йўқлайдиган одамнинг ўзи йўқ. Қайтанга касалхонадан қайтиши билан иккиқат қариндоши келиб ётиб олди: «Тошкентда туғаман», деб. Аёл саратондан тўлиқ тузалгани йўқ эди, иссиққа яқинлашиши мумкин эмас. Лекин шундай бўлса-да, эртадан-кечгача ошхонада куймаланиб, неча ой меҳмон боқди. Нима қилсин бечора, ҳамма нарсани ўзбекчиликка йўйиб, андиша қилиб, бирор нима дея олмайди… Энг қизиғи, қишлоғига борса, уйида меҳмон бўлиб кетган одамларнинг бирортаси йўқлаб келмас экан, ҳатто баъзилари кўчада кўриб қолса, кўрмаганликка олиб ўтиб кетаркан.
 
Яна бир қўшнимиз ҳам бир хонали уйда тўрт нафар фарзанди билан яшайди. Уларникидан ҳам қишин-ёзин меҳмон аримайди. Уят бўлса ҳам айтай: уйда шароит йўқлигидан эр-хотинлик муносабатларини тўхтатиб қўйишганига уч ой бўлибди! Охири эр хотинига: «Нима дейсан, бирор квартирани ярим кунга ижрага олайликми?» дермиш… Бу ҳолатга на кулишни биласан, на йиғлашни. Бировнинг бир хонали уйида ойлаб меҳмон бўладиган одамнинг ақли шунчалар ноқисми, шунчалар бефаросатми у? Ахир ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор-ку, нега меҳмон кутишнинг чегараси йўқ?!
 
Эр-хотин минг машққат билан икки хонали уйга пул тўплашган эди. Лекин эр янги уй олишга қарши чиқди: «Бир хонали уйимда шунча меҳмон, икки хонали уй олсам, бутун қишлоғим кўчиб келса керак!»
 
Умуман, «дом» шароитида меҳмон кутиш ғирт машаққатнинг ўзгинаси, каталакдек хоналарда тиқилишиб қоласиз. Устига-устак, келадиган меҳмонларнинг 90 фоизи касал, баъзилари ҳатто юқумли дардга чалинган! Меҳмон: «Озиб-ёзиб бир марта келяпман-ку», деб ўйлайди, лекин ўзига ўхшаб озиб-ёзиб бир марта келадиганларнинг кети узилмаслигини билмайди, деб ўйлайсизми? Билади, жуда яхши билади! Россияга кетаётгану Россиядан қайтаёган ишчилар ҳам, дардига даво излаган хаста ҳам, ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриент ҳам сизникида! Бошингизни қайси деворга уришни ҳам билмай қоласиз.
 
Меҳмонлар бир томон-у, телефон орқали илтимос қиладиганлар бир томон. Кимгадир дори, яна кимгадир аллақандай маълумот, бошқа бировга камёб буюм керак. Узр айтиб, қўлингиздан келмаслигини айтсангиз, дарров хафа бўлишади: «Ўзи бир мартагина ишим тушганди, шундая йўқ дединг-а! Одаммасакансан!»
 
Агар меҳмонларни шаҳар айлантираман ёки шифохонага олиб бораман, илтимосларнинг барини бажо келтираман, десангиз, ҳамма ишингизни йиғиштириб қўйишингизга тўғри келади. Ҳеч ким: «Ахир буям одам-ку, бунинг ҳам тирикчилиги бор, ишга бориши керак», деб ўйламайди. Пулингиз борми-йўқми, касалмисиз-соғмисиз – булар билан бировнинг иши йўқ.  
 
Ана шунақа!
 
Хўш, яна ким вилоятдан пойтахтга кўчиб келиб яшамоқчи?.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1309 | Добавил: bekki | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика