Yakshanba, 19.05.2024, 18:37:49
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 19
Mehmonlar 19
A'zolar 0

20:13:50
Хусусий клиникаларнинг фаолият майдони чекланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги "Тиббий фаолиятни лицензиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 92-сонли қарори билан Тиббий фаолиятни лицензиялаштириш тўғрисидаги Низом ва Тиббий фаолиятнинг хусусий тиббий муассасаларга лицензия бериладиган ихтисослик турлари рўйхати янгиланди.


Янгиланган Низомда лицензия олиш учун олдинги ҳужжатлар рўйхатига ходим учун тиббий маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси ҳамда марказлаштирилган стериллаш бўлими мавжуд бўлишини талаб этадиган ихтисосликлар бўйича лицензиялаштирилган тиббий фаолиятда стерилланган ускунада ишлашга рухсати борлиги тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек лицензия олувчида мулкчилик ҳуқуқи бўйича ёки бошқача қонуний асосда ўзига тегишли бўлган тиббиёт фаолиятини амалга ошириш учун хоналари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам қўшилди. 

Бундан ташқари, Низомда лицензияни қайта расмийлаштириш ёки филиални очиш (ёпиш) чоғида, тиббий фаолиятни амалга ошириш жойи, муассаса тури, ихтисосликларнинг тури ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ўзгарганида лицензия битимини қайта расмийлаштириш жараёни аниқ белгиланган. Шунингдек, унда лицензион битимни қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам берилган.

Хусусий тиббий муассасаларга лицензия бериладиган тиббий фаолият бўйича ихтисослик турлари 70 дан 50 гача қисқарди. Олдин амалда бўлган рўйхатдан қуйидаги тиббий фаолият бўйича ихтисослик турлари олиб ташланди:
 

- Акушерлик ва кичик жарроҳлик гинекологияси 

- Болалар ва ўсмирлар гинекологияси (жарроҳлик бўлмаган)

- Болалар эндокринологияси (жарроҳлик бўлмаган)

- Гериатрия

- Клиник фармакология

- Кардиожарроҳлик (маслаҳат-ташҳис ёрдами)

- Қон томир жарроҳлиги (маслаҳат-ташҳис ёрдами)

- Жағ-юз жарроҳлиги (маслаҳат-ташҳис ёрдами)

- Экстракорпорал детоксикация

- Нейрожарроҳлик (маслаҳат-ташҳис ёрдами)

- Болалар урологияси (жарроҳлик бўлмаган)

- Анестезиология ва реаниматология (фақат рухсат этилган операциялар бўйича)

- Травматология

- Болалар травматологияси

- Болалар кардиологияси ва ревматологияси

- Болалар гастроэнтерологияси

- Болалар нефрологияси

- Болалар пульмонологияси

- Болалар жарроҳлиги (маслаҳат-ташҳис ёрдами)

- Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси (фақат рухсат этилган операциялар бўйича)

- Болалар неврологияси

- Неонатология

- Парадонтология


Рўйхатга олдин кўзда тутилмаган ихтисосликнинг янги тури ҳам киритилган – болалар стоматологияси.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 3 ой ичида фаолият юритаётган тиббий муассасаларнинг олдин берилган лицензияларини янгиланган рўйхатга мувофиқлиги бўйича инвентаризация ўтказиш ҳамда лицензияловчи орган ҳисобига уларни қайта расмийлаштириш ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган алоҳида лицензиатларнинг фаолиятини тугатиш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш топширилди. 

Манба: Norma.uz.
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 754 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика