Сенегаллик дунёга машҳур хонанда Юссу Н'Дур 26 феврал куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этишини маълум қилди. Юссу Н'Дур ўз номзодлигини шахсий телеканалида эълон қилди. Номзодлар орасида амалдаги президент 85 ёшли Абдулай Вад ҳам бор. 52 ёшли Н'Дур ноябр ойида берган бир концертида мусиқа оламидаги фаолиятида бироз танаффус қилиб, сиёсат билан шуғулланишини маълум қилган эди. Ҳатто бу ҳақда "Мен ҳам борман" деган қўшиқ ҳам ижро этган эди.