Yakshanba, 19.05.2024, 22:11:37
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 15
Mehmonlar 15
A'zolar 0

13:32:13
Ислом Каримов “Умид ниҳоллари” ўйинлари қатнашчиларига мактуб йўллади

Ислом Каримов "Умид ниҳоллари” ўйинлари қатнашчиларига мактуб йўлладиАзиз болаларим, фарзандларим!

Ҳурматли ота-оналар, устоз-мураббийлар ва спорт мухлислари!
Аввало, сизларнинг барчангизни мана шу фусункор баҳор айёмида чеҳраси ва бағрини очиб, янада гўзал қиёфа касб этган Навоий шаҳрида "Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг тантанали очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Биз мустақилликка эришган биринчи кунлардан бошлаб юртимизда инсон, унинг ҳаёти ва манфаатларини олий қадрият даражасига кўтариш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратишдек юксак мақсадни ўз олдимизга асосий вазифа қилиб қўйдик.
Ана шундай эзгу мақсадга эришиш йўлида бугун Ватанимиз қўлга киритаётган улкан ютуқ ва марралар дунёнинг узоқ ва яқин мамлакатларида кенг эътироф этилаётгани халқимизга, барчамизнинг ишончимиз ва таянчимиз бўлган ёшларимизга катта ғурур ва ифтихор етказмоқда.
Ёш авлодимизнинг ақл-заковати, қобилияти ва талантини рўёбга чиқариш, уларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларимизнинг яна бир ёрқин намойиши сифатида бугун Навоий шаҳрида бешинчи бор ўтказилаётган "Умид ниҳоллари” мусобақаларида қатъият билан бел боғлаб майдонга тушаётган сиз, азиз фарзандларимизнинг ёниб турган кўзларингиз, ғайрат ва шижоатингиз барчамизга чексиз қувонч бағишлаб, эртанги кунга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлайди.
Юртимизда шаклланган, "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод” ва Универсиада ўйинларини ўз ичига олган уч босқичли тизим, айни мана шундай тадбир ва мусобақалар, мухтасар айтганда, мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган улкан ишларимиз бугунги кунда дунё жамоатчилигида катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотмоқда, энг муҳими, ёшларимизнинг халқаро майдонларда юксак шоҳсупаларга кўтарилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу ҳақда гапирганда, кейинги йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртимизда қарийб 1500 та замонавий спорт объекти бунёд этилганини таъкидлаш ўринлидир. Эътиборлиси шундаки, бу ишларнинг кўлами ва миқёси кенгайиб, барча ҳудуд ва минтақаларимизни, шаҳар ва қишлоқларимизни тобора кенгроқ қамраб олмоқда.
Ўйлайманки, сизлар бўлғуси мусобақалар давомида бу фикрга яна бир бор ишонч ҳосил қиласизлар. Ушбу беллашувларни юксак савияда ўтказиш учун Навоий вилоятида қарийб 56 миллиард сўм маблағ сарфланиб барпо этилган, бугун сизларга ўз эшикларини очаётган муҳташам спорт саройлари ва мажмуалари, стадионлар ва сузиш ҳавзалари, инфратузилма объектлари сизларнинг истеъдод ва маҳоратингизни намоён этишга, келажакда эса минглаб ёш спортчиларни тарбиялаб вояга етказишга хизмат қилиши табиийдир.
Мамлакатимизда яратилаётган ана шундай кенг имкониятлар туфайли болалар спорти том маънода умуммиллий ҳаракатга айланиб, ўзининг дастлабки амалий натижаларини бермоқда. Буни кейинги тўрт йил мобайнида юртимизда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сони 29 фоиздан қарийб 35 фоизга, қизларимиз ўртасида эса 24 фоиздан 31,5 фоизга ўсгани мисолида яққол кўриш мумкин.
Буларнинг барчаси ўз навбатида бизнинг эзгу мақсадимиз бўлмиш соғлом авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатмоқда. Агарки, 2005-йилда юртимиздаги мутлақ соғлом болалар кўрсаткичи 52 фоизни ташкил этган бўлса, 2011-йилда бу рақам қарийб 63 фоизга етгани ва бу борада биз ривожланган давлатлар даражасига тобора яқинлашиб бораётганимиз албатта барчамизни хурсанд қилади.
Қадрли ўғил-қизларим!

Бугун бошланаётган "Умид ниҳоллари” ўйинлари мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни спорт билан таништириш, уларни спортга ошно этиш, жамиятимизда соғлом турмуш тамойилларини кенг қарор топтиришдек олижаноб мақсадга қаратилгани билан айниқса эътиборлидир. Бу мусобақаларнинг туман ва вилоят босқичларида 1 миллион 600 минг нафарга яқин мактаб ўқувчиси иштирок этгани ёшларимиз ўртасида спортни янада оммалаштиришда бу ўйинларнинг ўрни ва таъсири ортиб бораётганидан далолат беради.
Яқин кунларда ХХХ ёзги Олимпиада беллашувларида иштирок этиш учун Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига йўл оладиган ака ва опаларингиз катта спорт оламига илк қадамларни сизлар қатнашаётган айнан мана шундай мусобақалардан бошлагани, ўйлайманки, барчангизнинг кучингизга куч, ишончингизга ишонч қўшади.
Бугун Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга отланаётган моҳир спортчиларимизга барчамиз омад тилар эканмиз, сизлар ҳам уларнинг изидан бориб, жаҳон майдонларида Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтарасиз, деб ишонамиз.
Азиз фарзандларим!

Сизларнинг иштирокингиздаги кескин беллашувларни минг-минглаб тенгдошларингиз, ёру дўстларингиз, барча спорт мухлислари қизғин олқишлар, эзгу тилаклар билан кутиб олади.
Билиб қўйингки, давлатимиз, жамиятимиз сиз, ёшларнинг камолотингиз, бахту саодатингиз учун ҳеч нарсани – маблағ ва имкониятни ҳам, куч ва ҳаракатни ҳам, энг муҳими, ўзининг қалб саховати ва меҳрини асло аямайди.
Барчамизнинг истагимиз битта: ана шундай юксак эътибор ва ғамхўрликка доимо муносиб бўлиб, мамлакатимиз қўлга киритаётган ютуқларга ўз ҳиссангизни қўшиш, Ватанимизнинг жаҳон миқёсида обрў-еътиборини юксалтириш учун интилиб яшанг
Фурсатдан фойдаланиб, сизлар учун янги-янги спорт объектлари барпо этган, катта ҳажмдаги бунёдкорлик ва ободончилик ишларини амалга оширган моҳир қурувчилар, меъмор ва муҳандисларга, пудратчи ташкилотлар ва мутасаддиларга, бутун Навоий вилояти аҳлига, бу олижаноб ишга ҳисса қўшган барча-барча инсонларга ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.
Ишонаман, бу мусобақалар дўстлик, ўзаро ҳурмат ва адолат руҳида ўтади ва барчангизнинг ҳаётингизда унутилмас саҳифа бўлиб қолади.
Сизларни бугунги ёшлик ва спорт байрами билан яна бир бор табриклаб, барчангизга бахт ва омад, келгуси ҳаётингизда янги-янги ютуқлар тилайман.

Ислом Каримов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

 

Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 1066 | Добавил: bekki | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика