Yakshanba, 19.05.2024, 16:57:57
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 3
Mehmonlar 3
A'zolar 0

15:07:40
Интернетда рекорд ўрнатяпти (видео)

Интернетда нафақат уфологларни, балки ўзга сайёраликларга қизиқмайдиган кишиларни ҳам ҳайратда қолдирган кадрлар намойишлар сони бўйича рекорд ўрнатяпти. Видеода шар шаклидаги қандайдир объект қуёш плазмасидан ёқилғи олаётгани аниқ кўзга ташланади.


Бунинг нималигини аниқлаш осон бўлмади. НАСАдагилар одамларнинг қизиқишни кучайтиришни исташдими ёки олдин ўзлари ҳаммасини аниқлашни хоҳлашдими, олдинига бунга ҳеч қандай изоҳ беришмади, дея хабар қилади vesti.ru.

Шу пайтгача қуёшни бу тарзда суратга олишнинг уддасидан чиқишмаганди. Жуда кучли, аммо астрономнинг кўзлари учун одатий бўлган қуёш бўрони пайтида протуберанецлардан бири (қуёш четидан отилиб чиқиб ёниб турган газ алангаларидан бири) ўзини бошқа тута бошлади. У худди қандайдир қора объектни Қуёш билан боғлагандай бўлди. Кейин эса туташиш юз берди.

Тахминан бир суткадан кейин бу жараён якунланди. Хўш, буни кўргандан сўнг ўзга сайёраликлар учиб келди, ерликлар эса тасодифан уларнинг космик кемасини ёқилғи билан тўлдиришаётган пайтда суратга олишди, демасдан бўладими?

Ахир расмий илм-фан ҳам Қуёшнинг қудратли энергия манбаи эканини тан олган-ку. 

"Биз Ер атмосферасида ҳеч қачон бундай аниқ кўринган объектларни кўрмаймиз. Ер атмосферасидаги булутлар – бу шунчаки ноаниқ тузилмалардир. Аммо майдонлар кўзга аниқ ташланадиган объектларни ҳосил қилишга қодир. Буни олдин кўрмаган кишига улар худди сунъий ясалган нарсага ўхшаб кўринади”, - дейди физика-математика фанлари доктори, Лебедев номидаги физика институтининг ходими Сергей Богачёв.

"Одамлар номаълум нарсаларга қизиқишади. Шу боис ҳар бир объектни НУЖ эканлигига текширишади. Аммо биз у ҳеч қандай НУЖ эмаслигини биламиз”, - дея изоҳлайди ушбу воқеани Россия Уфологик ҳамжамияти президенти Борис Шуринов. 

Қуёшдаги портлаш худди Ердаги шарсимон чақмоқдай ноёб ҳодисадир. Шубҳали протуберанецга яқин қарайдиган бўлсак, у магнитли торнадодан иборат.

Протуберанец қолган қуёш торнадолари каби юлдуз юзаси бўйлаб айланади. Учар ликопчага жуда ўхшаб кетадиган қора шарсимон объект эса,бу бор-йўғи кўз алдови. Қуёшнинг худди шу участкаси бошқа нуқтадан ҳам суратга олинган. Унда ликопча йўқ. 


Категория: VIDEO YANGILIKLAR | Просмотров: 819 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Mart 2012  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика