Dushanba, 20.05.2024, 01:48:35
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 14
Mehmonlar 14
A'zolar 0

10:53:58
Гвардиола: Бир йил давомида ҳордиқ чиқараман, кейин эса фаолиятим ҳақида бош қотираман
Барселона” клубининг собиқ мураббийи мақомини олишга яқин турган Пеп Гвардиола, мавсум тугагач бир йил футболдан дам олишини тасдиқлади. 

41 ёшли мутахассис "Барса” клубидаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолиятидан сўнг клубни тарк этишини ва бунга сабаб қаттиқ чарчаганини билдирган эди. 

"Мен бир йил давомида дам оламан, ундан кейин фаолиятимни қаерда давом эттиришни ўйлаб кўраман", - дейди Пеп журналистлар билан бўлган суҳбат чоғида. "Ҳозирча ҳеч қандай режам йўқ, ҳатто мураббийликни давом эттираманми, ёки йўқми, буни ҳам билмайман”. 

"Мен яна мураббийликда давом этсам ҳам, ҳозирги эришган натижаларимдан кўпига эриша олмайман". 

Гвардиола матбуот анжуманининг иккинчи қисмида ўз ёрдамчиси Тито Виланова шаънига илиқ сўзлар айтди. 

"Келажакда биз бирга ишлашимиз ҳақиқатдан бироз йироқроқ", - дейди Пеп. "У барчанинг нигоҳида ҳақиқий мард инсон қиёфасини гавдалантирди ва клубни ўз қўлига олди". 

"Умид қиламанки, Тито бу ерда узоқ фаолият олиб боради ва бу фаолияти давомида катта ютуқларга эришади. 

"Мен Тито ўрнимни эгаллашини, кетишим ҳақидаги интервьюни берган куним билдим". 

Шундан сўнг матбуот анжуманинг учинчи қисми бошланди. Испания термаси устози Висенте Дель Боске Давид Вильянинг Испания билан биргаликда Евро-2012 баҳсларига боришига шубҳа қилаётганини билдирган эди, аммо Гвардиола мазкур ҳужумчини Евро бошлангунича соғайишини билдирди. 

"Унинг тикланиш жараёни ажойиб кечмоқда, барчаси режадагидек", - дея тинчлантирди Гвардиола. "Шифокорлар унинг Еврога бориш имкониятларини юқори баҳолашмоқда". 

"Бу вазият Дель Боскега ҳам боғлиқ, аҳир у сўнгги қарорни қабул қилувчи инсон". 

Гвардиола Испания кубоги финали доирасидаги "Атлетик” Бильбаога қарши ўйин ҳақида фикр билдирар экан, мазкур тўқнашувда рақиблардан жуда қаттиқ қаршилик кутаётганини тан олди. 

"Биз аламзада "Атлетик" билан тўқнаш келамиз", - дейди испаниялик мураббий. "Улар Европа лигасидаги муваффақиятсизликлари аламини биздан олишлари мумкин". 

 

Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 945 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
_PACMAN_ Спам
15
06.2012
Ex pep bekor ketdingda xa mayli.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика