Yakshanba, 19.05.2024, 20:58:45
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 6
Mehmonlar 6
A'zolar 0

18:26:06
Фойдаланувчилар онлайн тарзда электр-энергияси учун тўлов ва қарзларини текширишлари мумкин

"Ўзбекэнерго” ДАК истеъмолчилар билан электр-энергиясидан фойдаланиш ва ҳисоб-китоб қилиш бўйича дастурий комплекс – "Электрҳисоб" ДКнинг тақдимотини ўтказди.


Ушбу дастурий комплекс "Ўзбекэнерго” ДАК томонидан "Фидо-Бизнес” МЧЖ билан ҳамкорликда яратилган. У истеъмолчиларга интернет ва мобил телефонлар орқали электр учун тўловлар ва қарздорликлар ҳақида тезкор маълумотни олиш имконини беради.

Мазкур комплекс электр-энергияси истеъмолининг батафсил ва шаффоф ҳисобини таъминлашни ва мижозлар томонидан бу ҳақда тўғри маълумотлар йиғилиши самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Шу йилнинг 1 мартидан бошлаб, у Тошкент, Наманган ва Андижон вилоятларида жорий этилади.


Дастурий комплекс етказиб берилган электр-энергияси учун маблағларнинг ўз вақтида йиғилиши самарадорлигини ошириш ва бу жараённи такомиллаштириш имконини беради. Тижорат банкларининг тўлов тизимлари, "Ўзбекистон почтаси”, PAYNET ва SMS-хабарлар орқали истеъмолчилар томонидан тўлашнинг турли вариантларини автоматлаштириш хизматларга тўлов тизимини такомиллаштириш усулларидан бирига айланади, дея хабар беради Uzdaily.

Шунингдек, истеъмолчи ушбу дастур ёрдамида монтёрни, кўрсаткичларни олиш ёки ҳисоблагични алмаштириш учун инспекторни чақириш имконига ҳам эга бўлади. 2015 йилгача "Ўзбекэнерго” ДАК барча абонентлари ўтказилиши керак бўлган Электр-энергиясини назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими билан алоқани таъминлаш тўламайдиган фуқароларнинг ҳисоблагичларини ўчириб қўйиш ва тўлов тушиши билан тезкор равишда уларни ёқиш тўғрисидаги ахборотни узатиш имконини беради.

 
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 938 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика