Yakshanba, 19.05.2024, 17:49:23
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 7
Mehmonlar 7
A'zolar 0

19:08:20
CAPTIVAдан 10та факт
2011 йил сентябр ойидан бошлаб юртимизда "Captiva”нинг янгиланган модели ишлаб чиқарила бошланди. Бугунги саҳифамизда ушбу автомобилнинг аввалги моделдан фарқли жиҳатларини биргаликда тахлил қиламиз ва солиштириш орқали ютуқ ва камчиликларини аниқлаб оламиз.



1.Аввалгиси билан солиштирганда, аввало дизайнерларнинг меҳнати кўзга ташланади. Автомобиль олд қисмининг сезиларли ўзгартирилиши натижасида камтарона қиёфа ўрнини замонавий спорт автоси услубига хос тажовузкор кўриниш эгаллаган. Радиатор панжарасидан ташқари, машинанинг ҳаво чиқариш туйнуги, олд ёритгичлар, бампер, капот ва ён қанотлари бутунлай янгиланган.

2.Автомобил салонининг олди томонига бироз ўзгартишлар киритилган. Жумладан, приборлар панели, марказий тоннель янгиланган бўлиб, стакан қўядиган алоҳида жой ва турли буюмлар учун мўлжалланган кенг қути ҳамоҳанг тарзда жойлаштирилган. Шунингдек, салон қопламасида ҳам янги материалдан фойдаланилган.

3.Бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган 2.4 литр сиғимли янги двигатель ва 6-босқичли механик узатма янгиланган "Саptiva”нинг асосий фарқларидан бири ҳисобланади.

4.Олди панел учун ишлатилган пластик бироз арзон материалдан фойдаланилгандек тасаввур уйғотади. Аксинча, ҳайдовчи ўриндиғининг ён томонлари анча мустаҳкам ва бошқарув имконияти кўпроқ

5.Чарм билан қопланган рулнинг диаметри анча катта, лекин чамбарак тўғини бироз ингичка кўринади. Механик узатма дастаги ҳам чарм билан қопланган бўлиб, қўлга жуда қулай мослашади. Унинг ёнгинасида эса электрон тўхтатиш тугмачаси жойлашган.

6.Калитнинг майин буралиши ва панелнинг ишга тушиши билан янги двигателнинг хизматини хис қиласиз. Зеро, автомобил тўхтаб турганида, унинг овози салонга умуман эшитилмайди.

7.Автомобиль 5 ва 7 кишига мўлжалланган бўлиб, фақат учинчи қаторда асосан болалар бемалол жойлашишлари мумкин. Шунингдек, 2-ва 3-ўриндиқларни туширган ҳолда машинадан юк ташишда ҳам фойдаласа бўлади.

8.Ички ойна янаям мукаммал ишланган бўлиб, орқа ўриндиқлар кўтарилган тақдирда ҳам кенг панорамани кузатиш имконини беради.

9.Тормоз педали авалгисига қараганда ўта сезувчан. Бу —ижобий холат. Фақат унга кўникиб олиш зарур.

10.Қўшимча қулайликлар сифатида иқлим-назорат, круиз-контроль, ёмғир датчиги, туманга қарши чироқлар, 6 та ҳимоя ёстиқчаларини мисол келтириш мумкин.



Captiva рақамларда

Эшиклар сони - 5та

Жой сони - 7 кишилик

Узунлиги - 4635 мм

Кенглиги- 1850 мм

Баландилиги - 1720 мм

Багаж сиғими465 / 930 л

Ёқилғи баки 65 л



Устун томонлари

+ бошқарувнинг осонлиги

+ турдош автомобиллардан арзонлиги;

+ двигател шовқинининг пастлиги;

+ салобатли ташқи кўриниш.



Янаям яхши бўларди, агар:

— механик узатмалар бошқаруви юмшатилса;

— катта тезлик вақтида двигатель товуши салонда пастроқ таралса;

— олди чироқлар ёруғи янаям кучайтирилса;

— ўриндиқ автомат тизими орқали бошқарилса. (LTда)
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1050 | Добавил: shuhrey | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика