Yakshanba, 19.05.2024, 19:03:37
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 1
Mehmonlar 1
A'zolar 0

14:42:18
Bosh prokuratura "MTS" ishi bo'yicha xolislikka chaqirdi
MTS O`ZBEKISTONЎзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида «МТС-Ўзбекистон» компаниясига оид тарқалган нотўғри хабарларга раддия билдирди.
 
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида бир ёқлама хабарларнинг пайдо бўлиши муносабати билан Бош прокуратура шуни маълум қиладики, «Ўздунробита» МЧЖ ХКнинг мансабдор шахсларига қарши жиноий иш очилгандан бери тергов органлари томонидан терговнинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда.
 
Жиноий иш доирасида «Ўздунробита» МЧЖ ХК фаолиятининг молиявий-хўжалик текшируви қонунчиликка қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
 
Тергов амалиётлари чоғида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинмоқда. Иш бўйича айбланувчиларнинг ҳар бири ҳимоя билан таъминланган, ҳеч бир тергов уларнинг адвокатисиз ўтказилмаяпти, тергов давомида улардан ҳеч қандай жиддий эътироз ёки шикоят тушгани йўқ.
 
Россия Федерацияси фуқароси Даутов Р.ни тергов қилиш Россия элчихонаси вакиллари иштирокида амалга оширилмоқда, у ҳибсда сақланаётган жойга дипломатлар ча ҳимоячилар ҳеч қандай чекловларсиз келиб турибди.
 
Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирилиги орқали терговнинг бориши ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб бориляпти.
 
Тергов томонидан йиғилган материаллар шуни кўрсатадики, «Ўздунробита» МЧЖ ХК ва унинг шўъба тузилмаси бошқарув звеносида, хусусан, оила-қариндошчилик принципи асосида шаклланган жиноий гуруҳ фаолият кўрсатган. Ушбу гуруҳ аъзолари солиқлардан қочиш, келтирилаётган жиҳозлар ва материаллар нархини ошириб кўрсатиш, валютани яшириш, лицензиясиз фаолият кўрсатиш кабилар билан шуғулланган.
 
Мазкур жиноий схемаларни амалга оширувчи бир қатор ноқонуний тузилмалар, йирик пул суммаларини гўёки амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун "бир кунлик фирма”лар ҳисобига ўтказиш ҳолатлари аниқланди.
 
Бу шахсларнинг жиноий ҳаракатлари туфайли етказилган зарар 500 миллиард сўмдан ошади.
 
Бундан ташқари, Бош прокуратуранинг тергов жараёнида ҳамкорликка тайёрлиги ва очиқлигига қарамай, "МТС” ОАЖ ўз шўъба корхонаси менежерлари томонидан қонунчиликнинг мунтазам бузилиши ва иқтисодий зарар ектазиши билан боғлиқ жиноий ишни сиёсийлаштириш ва вазиятни сунъий равишда кескинлаштиришга уриняпти. Қолаверса, тергов органи асоссиз равишда процессуал қонунчиликни бузишда айбланяпти, жамоатчиликка хорижий инвесторни сиқувга олиш ҳақида ёлғон маълумот тарқатиляпти.
 
Жумладан, "МТС” ОАЖнинг 13 июлдаги пресс-релизида гўёки компаниянинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ноқонуний ўтказилаётгани, айбланувчилар ҳимоя билан таъминланмагани, ҳужжатларни қонунга зид равишда олиб қўйиш каби ҳолатлар юз бергани ҳақида ҳеч қандай фактларга асосланмаган ҳолда, асоссиз равишда маълумот тарқатилган. "МТС” ОАЖнинг бундай позицияси компания раҳбариятининг шўъба корхонаси бўйича ҳақиқатни аниқлаштиришдан манфаатдор эмаслиги, у ердаги асл ҳолатни яшириш истаги борлигини кўрсатади.
 
Айни пайтда компаниянинг бўҳтонлари ва ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлари Россия телеканаллари, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари  томонидан бир ёқлама тарқатилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси оммавий ахборот воситаларини тергов жараёнини холис ёритишга чақиради.

Категория: OPERATOR YANGILIKLARI | Просмотров: 1308 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: Chet, Rad, Davlat, Mish, MTS, prokuratura | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
"МТС-ЎЗБЕКИСТОН" ЎРНИНИ БОШҚА КОМПАНИЯГА БЎШАТАДИ...МИ?!
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика