Yakshanba, 19.05.2024, 19:03:29
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 1
Mehmonlar 1
A'zolar 0

21:57:22
Битирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратиляпти

Ўзбекистон банклар ассоциациясида тадбиркорликнинг оилани мустаҳкамлашдаги ўрнига бағишланган анжуман ташкил этилди. Унда тадбиркор аёллар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг истиқболли бизнес лойиҳаларини кредитлаш тизимини янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Тадбирда касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ва тадбиркор аёллар таклиф қилган лойиҳалар орасидан энг муносиб деб топилган 57 та лойиҳа муаллифига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

– Коллежда ўқишни битиргач, ушбу соҳа бўйича хизмат кўрсатиш билан шуғулланиш мақсадида "Аҳолига хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш" лойиҳасини таклиф қилгандим. Лойиҳам учун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 10 миллион сўм кредит ажратадиган бўлди, - дейди Тошкент ахборот-технологиялари касб-ҳунар коллежи битирувчиси Элдор Ҳамдамов


Жорий йилда молия муассасалари барча молиялаш манбалари ҳисобидан кичик бизнес субъектлари учун 4,5 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтириши, шундан 843 миллиард сўмдан кўпроғини микрокредитлар ташкил этиши мўлжалланган. 

Бунда асосий эътибор замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга қаратилади, дея хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон Марказий банкидан маълум қилишларича, 2012-йилнинг биринчи чораги давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари 1 триллион 185 миллиард сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар кўп кредит маблағлари ажратган.
 
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 659 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика