Dushanba, 20.05.2024, 02:41:37
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 11
Mehmonlar 11
A'zolar 0

23:47:28
Бахтсизлигим билан бахтиёрдирман!

Долзарб хислар ўзгаргани билан , уларни таъми ўшандоқ колар экан.
Сенга хис қилинган хислар ранги хамон ўша, таъми хамон ўша, ифори хам ўша-ўша...
Бугун бошқа хиснинг лаззатидан сармастдирман, унинг ранги кўзларимга хуш жилваланар, лекин у ранг эмас, у таъм эмас.
Яна бошқа бир гул узар қўлларим, яна кўзларимга ёқар бошқа ранг, кимнинг таъмидан бўларман бахраманд...уларни хам бирма бир эслармиканман?...Билмасам..
Шунчаки сени унутганим йўқ, шуни билишингни истадим. Хислар, унинг ранглари, таъми хамма хаммаси ўзгариб бораверади. Лекин бирини ўрнини бошқаси хеч қачон босмас экан.
Майли у хар куни ейилмасин, майли кўзларимни хар кун қувнатмасин, жонгга теккан таъм деб хам айтай...
Лекин вақт ўтиб кўзлар уни изларкан...таъмин қўмсаркан... Бир учраганида илк кўрингандек ёниб кўринаркан.
Сен менинг умрим тарихимдан жой олган энг тотли таъм, энг ёрқин ранг ва энг нафис ифордирсан.
Долзарб инсонлар атрофда ўзгариб боргани билан...соғинилганларини ўрнини босолмас экан... Чунки у бошқа ранг, у бошқа таъм ва бошқа ифор!


Яна юрагимни нажот уйғотди, бахор қалдирғочи умиди бўлди, тонгги шабнам каби қалбим чўлига, узоқ кутилгани ёмғири бўлди.

Яна ишондингми содда юрагим, яна бўй чўзасан маломатларга, рахмим келадию ўзим ночорман, чунки ўзим сенинг содда қулингман.
Яна мухаббатнинг майин шамоли, ўраб олиб кетар ўз гирдобига, майин севилишлар, ширин оғриқлар, рашк тўфони бедор тунларга..
Бунча зор бўлмасанг мехрга юрак, яна интиласан бевафоларга, кўзларим чақмоғи хозир, кетидан ёмғирлар савалар юзим..
Мен шундайин телба Машрабман, Бобур ғазалиман, сахро Мажнуни...

Бахтсизлигим билан бахтиёрдирман, суймаган дил билан ўртанардирман. Хар бир диққатида, умрим узаяр, хар бир ширин сўзи бирла чалғиб яшарман.

Шу бахтсизликдан тинчиб яшарман.

Кимлар қайси бахтдан севиниб яшар? Кимлар ёлғонидан суюниб яшар, кимлар хақми ёки гумондан тинчиб юрар, кимлар ўша рашкдан ишончсиз севар...менда майли бахтим бахтсизлик билан, севмаганни суйганим бахти билан.

Майлида шу мени хозирги умрим. Шу инсонда хозир хаёт мазмуним. Бир севиниб боққанию, бир ширин сўзи, мана шу эмасми аслида севги?!
Хар севганнинг кутгани шуку, нима фарқи бордир севди дегани? Умрим китобида суймаганимнинг, хар бир ширин сўзу, жилмайиши мазмуним...

Менинг дардли аламим, бахтсиз мазмуним..севинтирган эрмак алдов мухаббатим. Менинг ишқим етар иккимизга хам, бахтсиз бахтиёрлигимга қилганман шукур...

Менинг дардли севгим мисоли тоғдек, у кучли хайбатли мисли чўққидек, ёлғонлар совуғи урилса хамки, силжитмайди асло иродамни хеч.
Севгим қалқон барча тўфонларга хам, севиб севилмаган хақиқатга хам, бир дам жилмайиши етар қалбимга, бир дам ширин сўзи юракка малхам..
Аслида мана шуни кутар севганлар, майлида севгану севилганлар хам, улар номланадир бироз бошқача, менинг бахтим эса бахтсизлигимда...
Шунинг билан хозир чалғиб яшарман..бебурд умрим ранггин алқаб ўтарман, хамиша борига шукур қилганман, мени севмаганни севиб бахтлиман...
Категория: MULOHAZA | Просмотров: 1197 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика