Yakshanba, 19.05.2024, 17:59:17
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 10
Mehmonlar 10
A'zolar 0

20:07:58
Art Week Style.uz-2013 янгиликлари

Фонд Форум томонидан амалга оширилаётган энг катта лойиҳа, Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси Art Week Style.uz-2013 санъат ҳафаталигининг очилишига ҳам жуда оз фурсат қолди.


Шу кунларда санъат ҳафталигига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди, ёрқин воқеалар ва янги совғаларга бой ўтиши кутилаётган ҳафталикнинг дастури тайёрланмоқда. Мусиқий блок Art Week Style.uz-2013нинг ўзига хос жиҳатларидан бири бўлади. Унда дунёга машҳур санъаткорларнинг анъанавий концертлари ўтказилади, энг асосийси, санъат ҳафталигида "Қирол Шер” ижодий мусиқий театр студиясининг ёш актёрлари ўз совғалари билан иштирок этишади.

"Қирол Шер” ижодий мусиқий театр студияси жамоасининг барча чиқишлари жонли ижро этилади.


Мусиқий блок Art Week Style.uz-2013 нинг ўзига хос жиҳатларидан бўлади. Бу блок дастури дунёга машҳур мусиқачию қўшиқчилар ва ёш истеъдодларнинг чиқишларидан иборат бўлади.


Мусиқий блок доирасида "Қирол Шер” ижодий мусиқий театр студияси жамоаси томонидан тайёрланган иккита совға намойиш этилади. Биринчиси – "Қирол шернинг қайтиши” мюзикли премьераси IV «Theatre.UZ/2013» халқаро театр фестивалининг ёпилишида намойиш этилади. Мюзиклдаги ролларни ижро этадиган болалар "Қирол Шер” болалар мусиқий театр студияси иштирокчилари орасидан саралаб олинган. Мюзикл учун ўтказилган кастингнинг якуний босқичида Гулнора Каримова болаларнинг ижро маҳоратини кўриб, ҳар бир роль учун асосий актёрларни танлаб берганди. Мазкур мюзикл "Қирол Шер” болалар мусиқий театр студиясининг биринчи катта лойиҳаси бўлади. Бу студияга ёшларни танлаб олиш ишлари шу йилнинг август ойида ўтказилган эди.


Студиянинг иккинчи совғаси – "Саҳна қироллари” мусиқий Live Show (жонли шоуси) бўлади. Унда ватанимиз миллий қўшиқчилик санъати олтин фондининг дурдоналари ва ўзбек киноси олтин фондига кирган фильмлардаги қўшиқлардан ижро этилади.


"Қирол Шер” болалар мусиқий театр студиясининг асосий мақсади истеъдодли ёшларни топиш, уларга санъат сирларини ўргатиш ва келгуси фаолиятида кўмаклашишдан иборат.


Болалар ва ёшар жамоаларининг Art Week Style.uz ҳафталикларида иштирок этиши анъанага айланган. «Янги авлод» болалар ижодиёти фествали лауреатлари бу йилги санъат ҳафталигининг очилишида ҳам иштирок этишади, истеъдодли ёш рассомлар эса бу йилги биенналеда ўз ишлари билан қатнашишади. Асосийси, болалар ва ёшлар Art Week Style.uz-2013 тадбирларида томошабинларнинг асосий қисмини ташкил этади.


19-24 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган III "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумиарт-лойиҳани очиб беради. Кинофорумда ўтган йил арт-хаус йўналишидаги фильмларга кўпроқ эътибор қаратилган бўлса, бу йилги учинчи кинофорумда ташкилотчилар арт-хаус фалсафасини мелодраматик мейнстрим билан бирлаштиришга ҳаракат қилишди.


Кинофорум ортидан 20-26 октябрь кунлари Тошкентда IV «Theatre.UZ/2013» халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Бу йилги театр фестивалида пойтахтимиз ва республикамиз вилоятларида фаолият олиб бораётган теарт жамоалари ҳамда Литва, Швеция, Россия, Белорусия, Исроил, Арманистон, Болгария, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан театр жамоалари иштирок этиши режалаштирилган. Фестивал доирасида Британия, Тожикистон ва Исроилдан келган ҳамкасблар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар намойиш этилади. Германия, Исроил, Белорусия, Тожикистон, Қирғизистон, Италия ва Америкадан ташриф буюрадиган мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари ҳам режалаштирилган.


22-27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Art Week Style.uz-2013 санъат ҳафталиги доирасидаги тадбирларда йиғилган меҳмонлар ўзбек маданияти ва санъатининг ўзига хос улкан мероси ҳамда бугунги кундаги энг яхши анъаналарининг гувоҳига айланишади.


Санъат ҳафталигининг Art блоги қуйидагилардан ташкил топган:


- VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси дунёнинг 45 мамлакатидан 200 га яқин таниқли ва бошловчи рассомларнинг ишлари намойиш этиладиган ўзига хос катта лойиҳа. Биенналеда расмлар билан биргаликда инсталляциялар, видеопроектлар ва ҳайкалчалар ҳам намойиш этилади. Унинг ўзига хос жиҳати бу йил дунёнинг турли мамлакатларидан келган ижодкорларнинг ҳамкорликдаги жамоавий лойиҳалари бўлади. Ижодкорлар томошабинлар кўз ўнгида ҳамкорликдаги ишларини яратишади.


- Анъанавий санъат, мода ва дизайн кўргазмаси. Кўргазманинг бир қисмида асосан "Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивалида иштирок этган ёш усталар ва рассомлар томонидан ишланган Ўзбекистон халқ амалий безак санъатининг турли кўринишлари экспозициялари намойиш этилади. Бошқа қисмида эса бугунги кундаги мода ва дизайн ишлари намойиш этилади. Мода янгиликларидан ташқари бу ерда машҳур брендлардан косметика ва парфюмерия маҳсулотлари, заргарлик буюмлари, аксессуарлар ва бошқа кўплаб нарсалар ҳам намойиш этилади.


- Шахсий кўргазмалар. Санъат ҳафталиги доирасида таниқли рассомлар ва фото усталари ҳам кўпчилиги жаҳон даражасида тан олинган ўзларининг энг яхши ишларини намойиш этишади.

Санъат ҳафталигининг Fashion блоги қуйидагилардан ташкил топган:


- Хорижлик дизайнерлар намойишлари. Италия, Хитой, Испания, Франция, Япония, Швейцария, Германия, Малайзияда ўз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи денёга машҳур брендлар мода оламидаги янги тенденцияларни акс эттирувчи ўзларининг тўпламларини намойиш этишади.


- Миллий намойишлар. Миллий намойишлар қисмига Миллий либослар фестивали киради. Шарқона калорит, бутун республикамиз ҳудудларидан келадиган ёш дизайнерлар ишларидаги ранглар ва анъаналар, тарихий либослар элементларининг замонавийлик билан уйғунлашуви, томошабоп шоу ва миллий маданиятимизнинг ўзига хос намойиши бу кечани унутилмас кечалардан бирига айлантиради, десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, ёш ижодкорлар ишларининг Underground деб номланган намойиш ҳамда "Дома стиля”дан мода саноатининг энг ёрқин вакиллари ўз тўпламларини намойиш этадиган Бош дефиле ҳам шу блокдан ўрин олган.


- Art Week Style.uz-2013 доирасидаСартарошлик санъати халқаро танлови ҳам ўтказилади. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган сартарош ва визажистлар ўзаро беллашади.


Илмий блок қуйидагиларни ўз ичига олади:


- "Халқаро ҳамкорлик ва ёш фейшн-дизайнерларни иш билан таъминлаш масалалари”га бағишланган Халқаро илмий-амалий конференцияси. Конференция Британия Кенгаши ва ва Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида ташкил этилади.


- Санъат ҳафталиги ташкилотчилари ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова иштирокидагикенгайтирилган матбуот анжумани.


Маҳорат дарслари блоги санъат ҳафталигининг ўзига хос қисмидир. III "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми ва IV «Theatre.UZ/2013» халқаро театр фестивали доирасидаги маҳорат дарслари тренинглар ва кичик лойиҳалар тарзида ўтказилади. Улар бошловчи теарт ва кино вакиллари ҳамда ўз йўлини топишга улгурган актёр, режиссёр, сценарист ва бошқалар учун мўлжалланган. Ёш дизайнерлар учун бўладиган маҳорат дарслари Буюк Британия ва Малайзиядан ташриф буюрган мутахассислари томонидан ўтказилади. VII Тошкент замонавий санъат халқаро биенналеси иштирокчилари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, замонавий санъат ва мумтоз рассомлик санъати билан қизиқувчилар учун шундай зўр имкноят яратишади.


Art Week Style.uz-2013 Хайрия блоги "Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ташкил этиладиган Хайрия гала-кечасидан иборат бўлиб, ундан тушган барча маблағлар кўкрак бези саратони билан хасталанган беморларни даволаш ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.


Art Week Style.uz-2013 Кечалар блоги машҳур заргарлик брендларининг кечаларидан иборат бўлади. Уларда меҳмонлар заргарлик брендларининг дурдона ишларини кўриш ва баҳолаш имкониятига эга бўлишади.


Бу йил Ўзбекистон анъанавий санъатининг ўзига хос турларини давом эттириб келаётган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган иккита миллий жамоат гранти шакллантирилади. Улардан бири энг яхши амалий безак санъати устасига, иккинчиси эса энг яхши дизайнерга тақдим этилади. Уларнинг исмлари Art Week Style.uz-2013 да эълон қилинади. Грантлар пойтахтимизнинг энг яхши масканлари ҳақида маълумот берувчи йўлкўрсаткич – Харитада ўз хизматларини таклиф қилмоқчи бўлган тадбиркорлардан йиғилган маблағлар ҳисобига шакллантирилади.


Шундай қилиб, санъат ҳафталиги бу катта масштабдаги жамоатчилик лойиҳаси бўлиб, у ўз атрофида нафақат ҳар хил санъат турларини, шу билан бирга турли соҳа, ёш ва миллатларга мансуб кишиларни жамлайди. Мазкур кенг қамровли ва ёрқин лойиҳа ижодкор ёшлар учун профессионал ўсиш, таълим олиш, ижтимоий имкониятларни англаш ва кенгайтириш учун ўзига хос майдон вазифасини ўтайди.


Бундан ташқари, санъат ҳафталиги доирасида ёшларга бутун дунёга машҳур брендларнинг энг яхши мода намойишларига, кўргазмалар ва концертларга бепул кириш имконияти берилади. Art Week Style.uz-2013 доирасидаги тадбирлар учун билетларнинг бир қисми, аввалги йилларда бўлганидек, ёш мусиқачилар, дизайнерлар, рассомлар, санъат ва ижод билан алоқадор таълим муассасаларининг талабаларига, "Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаолларига ва бошқа ёш профессионалларга берилади.


Фонд Форум матбуот хизмати. 

Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 746 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2013  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика