Yakshanba, 19.05.2024, 18:29:30
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 17
Mehmonlar 17
A'zolar 0

11:14:02
Андижонда мактаб автобуслари ташкил этилди

Ҳар куни эрталаб соат 7:15 да Андижон шаҳрининг турли бурчакларидан бир пайтнинг ўзида "Болалар” деб ёзилган № 1 рақамли йўналиш автобуслари йўлга чиқади. Улар 45 дақиқа ичида охирги бекатга етиб келади. Худди шундай рейс соат 12:15 ҳам амалга оширилади.


Эрталабки ва тушлик соатларида мактаб ўқувчиларига бепул асосда иккита автобус хизмат кўрсатади. "Шаҳрихонйўловчитранс" ва "Шаҳарйўловчитранс" масъулияти чекланган жамиятларининг бундай ташаббуси ота-оналарга маъқул келди.

Албатта, бу янгилик муайян молиявий харажатларни талаб этди, аммо болаларнинг хавфсизлиги ҳамда уларни ўз вақтида мактабга ва уйга етказиб бериш, автокорхоналар раҳбариятининг фикрича, пулдан қиммат, дея хабар беради "Народное слово” газетаси. 

— Тиғиз пайтда тўлиб кетган йўналишли автобусларда болалар ўзларини унчалик қулай ҳис қилишмасди, шу боис биз мактаб ўқувчилари учун махсус рейсларни ташкил этишга қарор қилдик, - дейди "Шаҳрихонйўловчитранс" МЧЖ директори Ҳусанбой Мирзааҳмедов. — Дастлаб талаб катта бўлган йўналишларни ўргандик. Шаҳар халқ таълими бўлимида мактаб директорлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар бўлими ходимлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказдик. Натижада № 1 рақамли йўналиш энг оптимал деган хулосага келдик. Биринчидан, у вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб ўтади. Иккинчидан, ушбу йўналишда бирданига бир нечта мактаб жойлашган 1, 2, 24, 30-сонли мактаблар ва қатор бошқа ўқув муассасалари жойлашган.

Қайд этиб ўтамиз, вилоят ҳокимлигининг қарорига кўра "Исузу” рейс автобусларида 10 ёшгача бўлган болаларга йўл ҳақи олинмайди.
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 886 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика