Yakshanba, 19.05.2024, 22:43:16
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 7
Mehmonlar 7
A'zolar 0

20:27:23
Қамоққа олинганларга телефонда гаплашиш ҳуқуқи ҳам берилди

Жорий йилнинг октябр ойида Республика матбуотида янги-
“Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинди
Таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар маълум бир жиноятни содир этганликда айбланаётган ёки гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш ёки эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга доир ҳаракатлар алоҳида Қонун билан тартибга солинмаган, балки Республика Жиноят-процессуал кодексининг маълум бандларига мувофиқ амалга ошириб келинган. Аммо Кодексда ушбу масала умумий ҳолда тартибга солинган, холос.
Эндиликда жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шахсларни қамоқда сақлаш механизмлари ягона қонун билан тартибга солинади.Табиийки, Қонунни ишлаб чиқишда шу пайтгача амалда бўлган ҳуқуқий меъёрларни янада такомиллаштиришга аҳамият қаратилди. Демакки, юқорида тилга олинган тоифадаги шахсларни қамоқда сақлаш тартибига ҳам маълум ўзгартиришлар киритилди.
Қуйида “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг кучга кириши билан вужудга келган айрим ўзгаришлар ҳақида тушунча берамиз.
Энди ойига иккита учрашув
Қонуннинг 22-моддасида ушлаб турилганнинг ёки қамоққа олинганнинг ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувларига доир ҳамма масалалар батафсил ёритилган. Унда учрашувларнинг ўтказилиш тартиби, жойи, муддати, қандай ҳужжатлар асосида бўлиши аниқ кўрсатилган. Жумладан Қонунда : “Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин”, дейилган. (Авваллари Жиноят-процессуал кодексининг 230-моддаси билан тартибга солинадиган ушбу учрашувларга рухсат бериш-бермаслик буткул терговчи ихтиёрида эди).
“Алло, уйдагилар тинчми?”
Айнан шу моддада жиноятни юритиш чоғида қамоқда сақланаётганларга телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқи ҳам берилган. “Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашув ҳуқуқини амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда (қариндошлар ва бошқа шахслар келишининг моддий ва бошқа қийинчиликлари, уларнинг касаллиги ва ҳоказо), қамоққа олинганга у сақланаётган жойнинг техник имкониятлари бўлганда унинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқи берилиши мумкин”. (Бундай ҳуқуқий меъёр қонунчилигимизга биринчи маротаба киритилиши)
Ногиронларга чекланмаган йўқлов
Қонунинг 28-моддасида қамоқдаги шахсларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олишларига доир масалалар акс этган. Бундан олдинги ҳуқуқий меъёрлардан фарқли равишда, янги Қонун баъзи тоифадаги ушлаб турилган ва қамоққа олинганларга чекланмаган миқдорда озиқ-овқат йўқловлари ва дори-дармонларни қабул қилишга рухсат беради. "Ушлаб турилган ва қамоққа олинган ҳомиладор аёллар ва ёнида икки ёшга тўлмаган болалари бор аёллар, вояга етмаганлар, шунингдек шифокорнинг ёзма хулосасига кўра даволанишга ҳамда кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлари учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди”.
Пул ишламоқчимисиз? Марҳамат, меҳнат қилишингиз мумкин.
Қонуннинг 30-моддаси ушлаб турилган ва қамоққа олинганларни меҳнатга жалб этиш масаласига бағишланган. Унга кўра, эндиликда жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақланаётганлар ҳам мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда меҳнат қилиб, бунинг учун ҳақ олиши мумкин бўлмоқда. “Қамоққа олинганлар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда қамоқда сақлаш жойи ҳудудида ўз хоҳишларига кўра ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати билан меҳнатга жалб этилиши мумкин. ...Қамоққа олинганлар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир. Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.” (Бунга қадар аксарият ҳолларда қамоққа олинганлар умумий жамоатчилик ишларига жалб қилинар эди. Энди эса тергов ҳибсхоналари қамоқдагиларни иш билан таъминлаш мақсадида ўз ишлаб чиқариш фаолиятини ҳам йўлга қўйиши мумкин)
Бошқа ҳужжатларда ҳам ўзгариш
Янги “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан Республиканинг бошқа айрим қонун ҳужжатларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Жиноят Процессуал Кодексининг 225-моддасига қуйидаги мазмундаги қўшимча киритилди «Милиция ходими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан бошлаб ўн икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар бериши шарт».
Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш механизмларининг такомиллаштиришга, шахс ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза этишга қаратилган ягона Қонун ишлаб чиқилди. Унинг ижроси эса соҳага алоқадор мутасаддиларнинг амалда ана шу қонуний манфаатларни таъминлашга, кафолатлашга нечоғлик тайёрликларига боғлиқ.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 801 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика