Yakshanba, 19.05.2024, 20:25:18
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 8
Mehmonlar 8
A'zolar 0

21:40:54
АҚШдан Бразилия ва Мексика президентларини нима учун кузатиб борилганини тушунтириб бериш талаб қилинди
Бразилия ва Мексика ташқи ишлар вазирлиги 2 сентябрь куни, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг жосуслик ҳаракатлари билан боғлиқ ахборотлар сабаб, Америка элчиларини тушунтириш беришга чақирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мексика ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукуматидан, эҳтимолий жосусликка масъул бўлган шахсни аниқлаш мақсадида, мамлакатнинг амалдаги президенти – Энрике Пенья Ньетонинг сайловолди кампанияси вақтидаги ёзишмалари кузатиб борилгани тўғрисидаги маълумотларни «изчил суриштириш»ни талаб қилган.

Мексика расмийлари ушбу ахборотларни шошилиб ҳақиқат ўрнида қабул қилмасликларини, айни вақтда, Мексика фуқаролари кетидан жосуслик қилиш ва халқаро нормаларни бузишни қатъий қоралашган.

Ўз навбатида, Бразилия ҳукумати Америка махсус хизматларининг ҳаракатларини мутлақ қоралаб, уни мамлакат ички ишларига «номаъқул бостириб кириш» деб атади ва АҚШ ҳукуматидан Бразилия президенти Дилма Руссефнинг ёзишмалари кузатилгани борасида зудлик билан тушунтиришлар берилишини талаб қилди.

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ва Бразилия президенти Дилма Руссеф АҚШ махсус хизматлари томонидан кузатилгани ҳақидаги маълумотлар Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден томонидан тақдим этилган ва 1 сентябрь куни журналист Гленн Гринуолд томонидан чоп этилган. Хусусан, журналист Ньетонинг ёзишмаларидан парчаларни ҳам келтирган. Бундан ташқари, ОАВ Мексика президентининг қўнғироқлари ҳам махсус хизматлар томонидан эшитиб турилгани ҳақида хабар берганди. Айни вақтда, кузатувлар ҳозир ҳам давом этаяптими-йўқми, бунисига аниқлик киритилмаганди.

The Guardian’нинг Рио-де-Жанейрода истиқомат қилувчи журналисти Гленн Гринуолд Сноудендан барча махфий ҳужжатларни олган. Британия газетаси махфий маълумотларни АҚШнинг The New York Times газетасига ҳам тақдим этган. Британия ҳукуматининг талабига кўра, Лондондаги таҳририятда сақланаётган барча махфий ҳужжатлар йўқ қилинган.

Америка махсус хизматларининг фаолияти ҳақидаги маълумотларни сизиб чиқишига сабабчи бўлган Эдвард Сноуден, махфий маълумотларнинг ошкор этилишидан бир муддат аввал АҚШни тарк этган ва Россия ҳудудида вақтинчалик бошпана олган эди. АҚШда уни давлат сирларини фош этишда айблашмоқда.

Категория: DUNYO HABARLARI | Просмотров: 687 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2013  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика