Dushanba, 20.05.2024, 01:48:21
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 8
Mehmonlar 8
A'zolar 0

16:48:48
5 май – Ўзбекистон орден ва медаллари таъсис этилган кун

5 май – "Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, "Мустақиллик”, "Дўстлик” орденлари, "Жасорат” ва "Шуҳрат” медаллари таъсис этилган кун.

 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан парламентнинг 1994 йил 5-6 май кунлари бўлиб ўтган сессиясида "Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва олий нишон – "Олтин юлдуз” медали, "Мустақиллик”, "Дўстлик” орденлари, "Жасорат” ва "Шуҳрат” медалларини таъсис этиш тўғрисидаги қонунлари қабул қилинди.


"Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонимамлакатимизнинг олий даражадаги мукофоти бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона хизматлари учун берилади. "Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга "Олтин юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Президенти томонидан ёки унинг номидан тантанали вазиятда топширилади.


"Олтин юлдуз” медали
 ҳар бир қиррасининг икки ёнбағридан олтин нурлар (олий эътибор ва эътироф) таралган саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлиб, марказдаги доира ичида Давлатимиз гербининг рамзига монанд ярим ой ва беш қиррали юлдуз жойлашган.


Ўтган йиллар мобайнида ўнлаб юртдошларимиз ушбу юксак мукофот билан тақдирланди. Улар ўз касбининг том маънодаги устаси ва катта ибрат мактаби яратган инсонлардир, дея қайд этади ЎзА.


"Мустақиллик” ордени
 – Ўзбекистонда мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга, мамлакатимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга улкан ҳисса қўшган инсонлар меҳнатининг ёрқин эътирофидир. Орден марказида гўзал ва саховатли заминимиз фонида ҳурлик рамзи бўлган Ҳумо қуши тасвирланган. Уни ўраб турган айлананинг тепасида ўн иккита ёқут тош (муқаддас бирлик ва баркамоллик) қадалган.

Бу орден билан ҳамюртларимиздан ташқари, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар, мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин. Хусусан, давлат раҳбарининг 2009 йил 20 августдаги фармонига биноан Тошкент шаҳри Ўзбекистонда миллий давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, эзгу анъаналарни сақлаш, маданий, маънавий-маърифий ҳаётимизни юксалтириш борасидаги улкан хизматлари учун "Мустақиллик” ордени билан тақдирланди.

"Дўстлик” ордени билан Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантириш борасида катта ютуқларга эришган мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, юртимиз фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланиши мумкин.


Ҳозир ўнлаб ҳамюртларимиз, бошқа мамлакатлар фуқаролари, хорижий элчихона ва ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар вакиллари кўксини ушбу орден безаб турибди. "Дўстлик” ордени марказида ўз ифодасини топган метиндек жипс қўллар ва турли ранглар уйғунлиги ушбу мукофот соҳиблари қалбида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш туйғусини мудомяшнатиб туради.


"Жасорат” медали
 билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлиги ва жасоратлари учун мукофотланади.



"Шуҳрат” медали
билан мамлакат иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига катта ҳисса қўшган фуқаролари тақдирланади
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 1386 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика