Жазоирда нашр қилинадиган "еl Haber” газетасининг хабар беришича, АҚШ ва Ғарбий европалик бир қатор ташкилотлар Ливиянинг собиқ лидери Муаммар Қаддофийнинг 4 тонна олтини, 500 миллион долларлик нақд пул ва жавоҳирлардан иборат хазинасини чўлдан қидиришга тушишган. Маълумотларга кўра, олтин қидирувчилар Ливиянинг Жазоир чегарсига яқин ҳудуддаги чўлдан излашмоқда. Баъзи тахминларга кўра, хазинани яширган Саил Кеман номли инсон ҳам изланмоқда. У хазинани маълум бир жойга кўмиб, ўзи Нигерга қочиб кетган.