Бу хақда Петербургда бўлиб ўтган халқаро молия форумида Google ривожланиш минтақалари бўйича вице-президенти Муҳаммад Гавдат маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра айни дамда Ерлик аҳолининг 30% интернетдан фойдаланиш имконига экан. Интернет аудиториянинг бундай кескин ўсишига Google вакилининг айтишича, Тармоққа кириш имконига эга мобил ускуналарнинг нархлари пасайиши ва интернет билан қопланган худудларнинг кўпайиши сабаб бўлади.
«Аввал бизнинг мақсадимиз барчани "ақлли” ускуналар билан 100 долларга таъминлашдан иборат эди, ҳозирда эса биз одамларни бундай ускуналар билан 60 долларга ҳам таъминлашимиз мумкин, келгусида эса бундай ускуналарнинг нархи 15 долларгача ҳам пасайиши мумкин”, — дейди Google вакили. Ҳозирда ҳар бир мамлакатда интернетга чиқиш йўллари бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Европа ва АҚШда фойдаланувчилар асосан кабелли интернетдан, бошқа ривожланаётган мамлакат вакиллари эса уяли ёки бошқа симсиз алоқа воситасидан фойдаланишади.
|