Yakshanba, 19.05.2024, 20:26:52
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 16
Mehmonlar 16
A'zolar 0

18:39:57
2013 йилги тест синовларига 120 нафар эксперт томонидан 490 мингта савол тайёрланган

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2013-2014 ўқув йилида мамлакатимиз олий ўқув юртларига талабаларни қабул қилиш якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Тадбирда жорий йилда олий ўқув юртларига кириш учун абитуриентлардан 480407 та ариза тушганлиги таъкидланди. Бунда бир ўринга 8,5 даъвогар бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан анча кўпдир. Хусусан 2005 йилда бир ўринга 4,7; 2008 йилда 5,4; 2012 йилда 7,6 абитуриент тўғри келган. Энг кўп ариза Термиз, Гулистон, Қарши, Андижон ва Фарғона давлат университетларига тушган. Уларда бир ўринга 13,4-14,9  абитуриент даъвогарлик қилган.

 

Жорий йилда барча фанлар бўйича тест саволларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишга 120 нафардан ортиқ эксперт жалб этилган. Натижада вариантлар бўйича 490 минг савол тайёрланган. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқитувчилари орасидан 50 мингдан зиёд аудитория раҳбари ҳамда кузатувчи танлаб олинган. Тест синовлари 641 таълим муассасасининг 14,2 мингдан ортиқ аудиториясида бир пайтда ўтказилган.

 

Анжуманда таъкидланишича, тест синовлари 1 август куни мамлакатимизнинг 57 олий таълим муассасаси, шунингдек, олий ўқув юртларининг 11 филиали ва икки факультетида юксак савияда ўтказилди.

 

Абитуриентлар жавоблари ёзилган варақларни текширишда ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш самарасида тест натижалари қисқа муддатда – 16 август куни эълон қилинди. Абитуриентлар тест натижаларини он-лайн режимида Давлат тест маркази веб-сайтининг тегишли бўлими, шунингдек, sms-хизмати орқали ва бевосита ҳужжат топширган олий ўқув юртидан олиш имконига эга бўлди.

 

Айни дамда тасдиқланган умумий квотага биноан 56722 нафар йигит-қиз бакалавр босқичига қабул қилинди. Бугун 19120 нафар биринчи курс талабаси давлат гранти, 37487 нафар талаба тўлов-шартнома асосида, махсус сиртқи бўлимларда 115 нафар талаба таълим олмоқда. 

Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 666 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2013  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика