Yakshanba, 19.05.2024, 16:39:52
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

16:55:08
2012 йили психотроп моддаларни почта орқали олиб ўтиш бўйича 7 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди


2011 йилда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан психотроп ва наркотик воситаларнинг почта жўнатмалари орқали юборилиши билан боғлиқ жами 10 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, натижада 1080 дона психотроп таблетка ва наркотик моддаларнинг олиб кирилишига чек қўйилган.

 

2012 йилнинг ўтган даври мобайнида бу кўрсаткич 7 та қонунбузарлик ҳолатида 757 дона психотроп таблетка ва наркотик моддалардан иборат бўлган. Аниқланган ҳолатларнинг 12 таси бўйича жиноят иш қўзғатилган, 4 таси бўйича эса маъмурий ишлар юритилган, 1 та ҳолат бўйитча текширув ишлари олиб борилмоқда.


Ушбу рақамлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизматининг Olam.uz таҳририятига берган маълумотида келтирилган. Унда сўнгги пайтда Ўзбекистон фуқаролари томонидан чет эллардаги яқинларига таркибида психотроп ва наркотик моддалари мавжуд бўлган дори воситаларини почта орқали юборишга буюртма бериш ҳолатлари тез-тез учраётгани таъкидланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига мувофиқ, психотроп ва наркотик моддалар контрабанда ашёси ҳисобланади. Ушбу дори воситаларидан айримларининг атиги 10 донаси ҳам жиноят ишини қўзғатишга кифоя қилади. Уларни олиб киришга уринган шахслар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганликда айбланиб, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қолаверса, Халқаро почта Конвенциясининг 15-моддасига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.
 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Бошпочтамт” божхона пости ходимлари томонидан шу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Масалан, пойтахтда истиқомат қилувчи А.Г. номига келган почта жўнатмаси амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, ундаги DVD аппарати қутиси ичига 4 турдаги 117 дона турли кўринишдаги дори воситаларининг ҳуфиёна тарзда яширилганлиги маълум булди. Жўнатмадаги дорилар – яъни, жами 90 дона "Морфин-НСl Кревел” таблеткаларининг наркотик модда, 10 дона "Тетразепам” таблеткаси эса психотроп модда эканлиги аниқланди.

Тошкентнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи Х.Л. номига келган почта жўнатмасида эса 150 дона "Нормопресан” таблеткаси юборилган бўлиб, ушбу дори воситаси таркибида ҳам "Клонидин гидрохлорид” психотроп моддаси мавжудлиги аниқланди. Қўқонлик Р.У. номига келган жўнатмада эса баённомада кўрсатилмаган 200 дона "Кодипар” дори воситасининг мавжудлиги аниқланди. Мазкур дори таркибида эса юқорида зикр этилган рўйхатга наркотик восита сифатида киритилган "Кодеин фосфат” моддаси борлиги маълум бўлди.

Бу борада аниқланган ҳолатлар таҳлил қилинганида, 80 фоиз ҳолларда дорилар ўзи истеъмол қилиши учун қариялар номига юборилганСуриштирилганда эса, ҳақиқатдан ҳам касалликни даволаш учун қабул қилувчиларнинг ўзлари бу каби дориларга буюртма беришган. Кўриниб турибдики, қонунбузарлик ҳолатлари фуқароларнинг божхона қонунчилигини тушунмасликлари натижасида содир этилган. Лекин қатъий қоида мавжуд – қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди, дея таъкидлайди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш тўғрисида”ги 293-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши таъқиқланган ва чегараланган психотроп ҳамда наркотик воситалар рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, ушбу қарор билан психотроп ва наркотик воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш тартиби белгилаб қўйилган.
 

Божхона ходимлари таркибида психотроп ва наркотик моддалар бўлган дори воситаларининг почта орқали жўнатилишига буюртма бермасликни, бундай дорилар касалликни даволаш учун зарур бўлганида эса, белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш ходимларига мурожаат этишни тавсия қилишади.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 735 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
жасур Спам
14
05.2012
клонозипам, антелепсин ёки revotril таблеткаларини сотиб оламан илтимос топишимга ёрдам беринг
жасур Спам
14
05.2012
илимос менга ёрдам беринг клонозипам, антелепсин ёки revotril таблеткаларини топишимга ёрдам беринг исталган нархда сотиб оламан
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Mart 2012  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика