Yakshanba, 19.05.2024, 20:26:41
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 16
Mehmonlar 16
A'zolar 0

18:02:26
1 июндан янги телеканал ишга тушади - "Bolajon"

2013 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти қошида болаларга мўлжалланган янги рақамли «Болажон» телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолади.

2013 йил 1 июндан эфирга чиқа бошлайдиган «Болажон» телеканали Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига мамлакатимиз болалари учун муносиб совға бўлди, деб ёзади МТРК сайти.

«Болажон» янги телеканали дастурлари республикамизга амалдаги рақамли теледастурлар ижтимоий пакети таркибида тарқатилади.

3 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган «Болажон» янги рақамли телеканалининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- болаларда атроф оламни идрок этиш, уларда миллий қаҳрамонлар, ўзбек халқи ва бошқа халқларнинг достонлари, эпослари, эртаклари персонажлари мисолида эзгулик ва адолат тушунчаларини шакллантириш ҳамда қарор топтиришга йўналтирилган билим берувчи ва ақлан ривожлантирувчи телевизион дастурлар тайёрлаб намойиш этиш;

- болаларнинг қизиқувчанлигини, ақлий ва ижодий фаоллигини ривожлантириш, кўнгилочар-ўргатувчи телевизион кўрсатувлар, мактабгача ёшдаги ва кичик мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган интеллектуал ўйинлар ва викториналар намойиш этиш орқали уларда ақлий ҳамда жисмоний меҳнатнинг бошланғич кўникмалари ва маданиятини шакллантириш;

- жажжи телетомошабинларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда замонавий интерактив шакл ва усулларидан, рақамли ва мултимедияли технологиялар имкониятларидан фойдаланиб болаларнинг атроф оламни билиш, ундаги қизиқарли ва янги нарсаларни кашф этишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш;

- болаларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ривожлантиришга қаратилган махсус ўқув телекўрсатувлари тайёрлаш ҳамда болаларга мўлжалланган бадиий, мултипликацион ва маърифий филмларни хорижий тилларда, ўзбек тилидаги субтитрлар билан намойишэтиш;

- болаларда табиатни ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш, она-табиатга меҳр-муҳаббат ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, уй ҳайвонларини, паррандаларни, аквариум жонзотларини, шунингдек хона ўсимликларини тўғри парваришлашга ўргатиш;

- болаларга жисмоний тарбия асосларини сингдириш, уларни спортга қизиқтириш, болалар ўртасида мусобақа руҳини кучайтириш, уларга ўз саломатликларини асрашни ҳамда санитария-гигиена қоидаларини ўргатиш

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 727 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика